UZ

Сўнгги янгиликлар

09:44Бир қатор спорт юлдузлари Франция жамоасининг инвесторларига айланишди  0 09:15АПЛнинг кўплаб жамоаларидан қизиқиш бўлаётган Шешко келажаги борасида бир қарорга келди  0 08:46"Ал Насср" яна бир португалиялик ТОП футболчига таклиф билан чиқди  0 08:17Максим Шацких: “Ёзги йиғиндан ва селекциядан кўнглим тўлди”  3 07:45Суперлига. Бугун дахшат учрашувлар бор  11 07:20Суперлига. "Пахтакор" сафарда "Машъал" устидан ғалаба қозонди, ОКМК эса "Бухоро"ни мағлуб этди  0 00:4437 ёшли Куадрадонинг янги клуби маълум  4 00:11Вирц "Ливерпул"да қайси рақамни олди?  3 23:42Отабек Нарзуллаев: "Менга ёққан томони - футболчиларимиз охиригача курашди"  1 23:22Камолиддин Тожиев: "Танаффусдан кейин тезда тонусга тушиб олиш осон эмас"  2 23:10Миржалол Қосимов: "Иккинчи даврани ғалаба билан бошлашни мақсад қилгандик"  2 22:55"Истанбул Башакшехир" ўртоқлик ўйинида "Истанбулспор"ни минимал ҳисобда мағлуб этди, Шомуродов ва Файзуллаев баҳсда иштирок этди  10 22:49Улуғбек Бакаев: "Футболда шунақа: сен урмасанг, сенга уришади"  8 22:20Manchester Evening News журналисти "Ман Сити"нинг Ҳусанов бўйича режаларини хабар қилди  5 21:58Суперлига. "Пахтакор" "Машъал" устидан минимал ғалабага эришди  37

ЖЧ саралаш олдидан. БАА отни қамчилаган кўринади Янгиликлар

ЖЧ саралаш олдидан. БАА отни қамчилаган кўринади

5 март куни сайтимизда ЖЧ-2026 саралаш босқичидан ўрин олган КХДР (Шимолий Корея) - БАА учрашуви Саудия Арабистонида бўлиб ўтиши ҳақида хабар чиқди.

КХДР терма жамоаси шу пайтгача уй ўйинларини Лаосда ўтказиб келаётганди. Хусусан бу жамоа учинчи босқичдаги уй учрашувларида Қатар билан 2:2 қайд этиб, Эронга 2:3, Ўзбекистонга 0:1 ҳисобида имкониятни бой берди.

Энди бўлса, Шимолий Корея терма жамоаси 25 март куни БАА билан ўйинни Саудия Арабистонида ўтказади. Учрашув Ар Риёддаги "Шаҳзода Файсал бин Фаҳд" стадионида бўлиб ўтади. Унгача Шимолий Корея 20 март куни Доҳада Қатар меҳмони бўлади.




Биз учун КХДР терма жамоасининг кимлар билан ўйини қизиқ эмас, аммо навбатдаги уй учрашувини "кутилмаганда" Саудия Арабистонига кўчиргани ғалати. Саралашнинг нафақат учинчи, балки иккинчи босқич уй ўйинларини ҳам Лаосда ўтказиб келган КХДР эндиликда Доҳадаги баҳсдан сўнг тўғри Саудияга парвоз қилади. Ва кўпчилик бунда БААнинг қўли борлигини билдирмоқда.

Гуруҳдан 2та жамоа тўғридан тўғри Жаҳон чемпионатига чиқишини ҳамда Эрон бир, биз эса иккинчи ўринда бораётганимизни ҳисобга олсак, шу ўринни бой бериб қўймаслик учун ниҳоятда эҳтиёт бўлишимиз шарт. Чунки биз 13 очко тўплаган бўлсак, ортдан 10 очко билан БАА қувиб келмоқда ва бу ўринда бизнинг асосий рақобатчимиз БАА терма жамоаси бўлади.

Эрон майли, пешқадамликни бермасин, биздан бошқа ҳамма ўйинларни ютсин, БААни ҳам, Қатарни ҳам мағлуб этсин. Лекин бизнинг олдимиздаги бирламчи вазифа БААни ўтказиб юбормаслик бўлиб қолади. Бунинг учун ўз ўйинларимизда ғалаба қозонишимиз керак.

КХДР - БАА учрашувининг Лаосдан Саудияга кўчирилиши, БААга устунлик беради. Унгача бу жамоа Теҳронда Эрон меҳмони бўлади ва шундан сўнг Ар Риёдга йўл олади. Яъни, БАА терма жамоаси март ойидаги ҳар иккала баҳсни сафарда ўтказади.

Биз эса аввалига Тошкентда Қирғизистон билан ўйнаймиз ва шундан кейин Эронга учиб кетамиз. Беш кун оралиғида жуда қийин иккита турни ўтказамиз. Бу ўйинлар янги бош мураббий Тимур Кападзега ҳам босим юклаши табиий. Хавотирга солаётгани эса КХДР - БАА учрашувининг бошқа жойга кўчирилиши ва бунда БААнинг қўли бор-йўқлиги.




Эътиборлиси, 5 июнь куни КХДР уйда Қирғизистон билан ўйнаши керак, лекин бу учрашув қаерда бўлиб ўтиши ҳали эълон қилинмаган. Балки ОФК ўйинни яна Лаосга кўчирар. Яна бир маълумот шуки, ўтган йил ЎФА ҳам КХДР билан баҳсни Саудия Арабистонига кўчириш борасида мурожаат қилган, бироқ бу мурожаат рад этилганди. Энди бўлса, негадир КХДР - БАА учрашуви Ар Риёдда ўтказилишига ҳеч қандай муаммо кўринмаяпти.

Хўш, бу ўзгариш хавотирга сабаб бўладими? Бир томондан ҳа, бир томондан йўқ. "Ҳа" дейишимизнинг боиси буёғига ҳар бир ўйин чемпионликка тенг, ҳар бир очко қадрли. Маррага яқин келганда кўп жамоалар турли вариантларни синаб кўришга ҳаракат қилади. Жумладан, БАА ҳам қулай вазиятни бой беришни истамайди ва имконият бор экан охиригача курашади.

"Йўқ" дейиш учун эса биз ўйинларимизни ютишимиз керак. Тамом, вассалом. Шунда рақибларимизнинг қаерда ўйнаши биз учун аҳамиятсиз бўлиб қолади. Мана шу қолган тўртта турни чиройли ўтказиб олсак бўлгани, қарабсизки, Жаҳон чемпионатидамиз. Яъни бошқа воқеаларга чалғиб қолмасдан фақат ўз ўйинимизни ўйлашимиз ва ижобий натижа устида бош қотиришимиз даркор. Энг муҳими, қоқилмаслик керак. Математикани аралаштирмай мундиалга борайлик биз ҳам. Халқ бир маза қилсин.

Х.Холиқов.

Рейтинг: +14   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика