UZ

Сўнгги янгиликлар

06:40Европа лигаси. "Вест Хэм" - "Байер" 1:1   0 03:36ЕКЛ. Ярим финал иштирокичилари маълум  2 02:01Европа лигаси. "Милан" ва "Ливерпуль" мусобақани тарк этди, "Байер" ва "Рома" эса ярим финал иштирокчисига айланди  11 01:17Мартинес ўйин давомида икки марта сариқ карточка олди, аммо майдондан четлатилмади. Бу қоидаларга зид эмасми? Йўқ!   12 00:53Аршавин: "Ливерпул"га қарши тўртта гол урган ўйиним фаолиятимдаги энг яхшиси эмас"  3 00:36Машариповнинг жамоадоши мухлисини бағрига босгани учун жазоланди  7 23:54"Барселона" мухлислари ПСЖга учралган мағлубиятдан илгари ўз жамоаси автобусига ҳужум қилишди  3 23:37Эрон Про лигаси. Ўрунов 77 дақиқа ҳаракат қилган ўйинда "Персеполис" йирик ғалабага эришди  0 23:20Футзал бўйича Осиё кубоги. Тожикистон - Жанубий Корея 2:0   0 23:10Футзал бўйича Осиё кубоги. Япония - Қирғиз Республикаси 2:3   2 23:08АПЛда дебют қилган 19 ёшли футболчи майдонга тушганидан 3 дақиқа ўтгач, ҳушидан кетди   0 22:41U-23 Осиё кубоги. Қатар ҳакам томонидан қўшиб берилган 13-дақиқада Иордания дарвозасига ғалаба тўпини киритди  17 22:22Мессини немис грандлари ўз сафига қўшиб олмоқчи  10 21:54"Барселона"да Хавининг ўрнини ким эгаллаши деярли маълум  7 21:38Жасур Жалолиддинов: "Олимпиада йўлланмаси бериладиган мусобақада қандай ҳолатда бўлишимизга қарамай, натижа кўрсатишимиз керак"   5

ЖЧ рекордчилари. Улар кимлар? ФОТО Янгиликлар

ЖЧ рекордчилари. Улар кимлар? ФОТО

Жаҳон чемпионатидаги улкан муваффақият кимга тегишли?

Жаҳон чемпионатларида ажойиб натижаларни қайд этган футболчиларни қуйида сайтимиз ўқувчиларига тақдим этамиз. 


Пеле

Футбол қироли. Жаҳон чемпионати тарихида 3 маротаба ғолиб бўлган ягона футболчи. Пеле Бразилия терма жамоаси билан 1958, 1962 ва 1970 йилларда бўлиб ўтган жаҳон чемпионатлари олтин медали соҳиби. Шунингдек, Пеле жаҳон чемпионатининг энг ёш гол муаллифи. Пеле ЖЧ-1958 йили Уэльс терма жамоаси дарвозасини ишғол қилганда у бор йўғи 17 ёшда эди.



Мирослав Клозе

Жаҳон чемпионатларида энг кўп урилган гол германиялик футболчи Мирослав Клозега тегишли. Клозе мундиалларда рақиблар дарвозасини 16 маротаба ишғол қилган. ЖЧ-2002 йили 5та, ЖЧ-2006 йили 4та ва ЖЧ-2010 йили эса рақиблар дарвозасига 2та тўп киритиб Роналдони  1та Герд Мюллерни 2та гол эвазига ортда қолдириб кетган.


Жюст Фонтен

Битта жаҳон чемпионатида энг фойдали тўпурар франциялик ҳужумчи Жюст Фонтен. Фонтен ЖЧ-1958 мусобақасида рақиблар дарвозасини 13 маротаба ишғол қилишга эришган. Фонтен мусобақанинг гуруҳ босқичида Парагвай дарвозасига 3та тўп киритган. Кейин Югославия терма жамоасига қарши ўйинда дубл қайд этган ва Шотландия дарвозасига битта тўп киритишга муваффақ бўлган. Шундан сўнг, Жюст чорак финалда Шимолий Ирландия терма жамоаси дарвозасига иккита гол урган ва ярим финалда Бразилия терма жамоаси дарвозасини бир бор ишғол қилган. Учинчи ўрин учун бўлиб ўтган ўйинда Фонте Германия терма жамоаси дарвозасига 4та тўп киритиб поккер қайд этган. Шу кунга қадар жаҳон чемпионати тарихиди ҳеч кин франциялик футболчининг натижасини такрорлай олмаган.


Олег Саленко


1994 йилги жаҳон чемпионатида Россия терма жамоаси ҳужумчиси Олег Саленко Камерун терма жамоасига қарши учрашувда рақиб дарвозасини 5 маротаба ишғол қилган. Жаҳон чемпионати тарихида бундай натижани бошқа ҳеч ким такрорлай олмаган. Энг қизиғи, Камерун билан бўлиб ўтган ўйин Олег Саленконинг Россия терма жамоасидаги сўнги учрашуви бўлган.



Жеффри Хёрст


Жаҳон чемпионатидаги буюк тўпрарлар мавзусини давом эттирамиз. Улар қаторига Англия терма жамоасининг собиқ ҳужумчиси Жеффри Хёрстни қўшмасак бўлмайди. Хёрст жаҳон чемпионати финалида хет-трик қайд этган футболчи. Ушбу воқеа 1966 йилги жаҳон чемпионатида Германия терма жамоасига қарши ўйинда содир бўлган.


Антонио Карбахаль ва Лотар Маттеус


Мексика терма жамоаси дарвозабони Антонио Карбахаль ва Германия терма жамоаси ҳимоячиси Лотар Маттеус 5 маротабадан жаҳон чемпионатида иштирок этишган. Карбахаль 1950 йилдан 1966 йилга қадар бўлиб ўтган 5та жаҳон чемпионатида иштирок этган. Маттеус 1982 йилги жаҳон чемпионатида дебют учрашувини ўтказган. 1998 йилги мундиал эса германиялик футболчи учун фаолиятидаги сўнгиси бўлган. Айнан Маттеус жаҳон чемпионатларининг финал босқичидаги ўйинларнинг сони бўйича рекорд ўрнатган. Мексика терма жамоаси ҳимоячиси Рафаэль Маркес учун ҳам бу йилги жаҳон чемпионати фаолиятидаги бешинчи мундиал бўлади.



Кафу

Бразилиялик ҳимоячи Кафу 1994, 1998 ва 2002 йилларда кетма-кет 3 маротаба жаҳон чемпионати финалида иштирок этган ягона футболчи. Бўлиб ўтган ушбу мундиалларнинг иккитасида Кафу бош совринни қўлга киритган. 1994 йили Бразилия финал босқичида пенальтилар сериясида Италияни мағлубиятга учратган. 2002 йили эса Бразилия Германия терма жамоасини 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратган.


Фарид Мондрагон

Қарама-қарши маънодаги рекорд натижа колумбиялик дарвозабон Фарид Мондрагонга тегишли. Мондрагон жаҳон чемпионатларида иштирок этган энг ёши катта футболчи ҳисобланади. Мондрагон 2014 йилги жаҳон чемпионатида Японияга қарши учрашувда 43 ёшида майдонга тушган. Россияда бўлиб ўтадиган мундиалда Мондрагоннинг натижасини 45 ёшли Миср терма жамоаси дарвозабони Эссаму Эль-Хадари янгилаши мумкин.

Рейтинг: +23   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика