ЖЧ-2026 саралаши. Бугун Ўзбекистон терма жамоасининг яна бир рақиби маълум бўлади

Narzulla Saydullayev
17 окт 2023
Хабарингиз бор, ноябрь ойида Осиё қитъасида ЖЧ-2026 саралашининг иккинчи босқичи старт олади.

Ўзбекистон терма жамоаси Эрон ва Туркманистон билан бир гуруҳдан жой олган. Гуруҳнинг сўнгги жамоаси бугун маълум бўлади.




Гонконг ва Бутан жамоалари бир ҳафта олдин Гонконгда илк учрашувни ўтказишганди. Ўшанда мезбонлар 4:0 ҳисобида зафар қучишганди. Бугун Бутанда жавоб баҳси бўлиб ўтади. Майдон эгалари биринчи ўйиндаги мағлубиятдан йирикроқ ҳисобда зафар қучишмаса Гонконг гуруҳимиздан жой олади.

Бутан - Гонконг учрашуви Тошкент вақти билан соат 17:00да бошланади.





ЖЧ-2026 саралаши, "E" гуруҳи тақвими:
1-тур, 16 ноябрь 2023 йил

Туркманистон - Ўзбекистон

2-тур, 21 ноябрь 2023 йил

Ўзбекистон - Эрон

3-тур, 21 март 2024 йил
Гонконг ёки Бутан - Ўзбекистон

4-тур, 26 март 2024 йил
Ўзбекистон - Гонконг ёки Бутан

5-тур, 6 июнь 2024 йил
Ўзбекистон - Туркманистон

6-тур, 11 июнь 2024 йил
Эрон - Ўзбекистон


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia