

Бразилия ва Эквадор Саралашдан Ўтди!
Винисиуснинг голи эвазига Парагвайни 1:0 ҳисобида мағлуб этган Бразилия 23-Жаҳон Чемпионатига йўлланма олди. Шу билан бирга, Бразилия барча Жаҳон Чемпионатларига чиқа олган дунёдаги ягона жамоа бўлиб қолди
Эквадор эса майдонда бир киши кам бўлиб, Перу билан 0:0 ҳисобида дуранг ўйнади ва саралаш жадвалида 2-ўринни сақлаб қолди. Ҳатто очколари олиб ташланганига қарамай, улар ҳали ҳам бразилияликлардан олдинда
Бу туннинг яна бир муҳим якуни шуки, Чили терма жамоаси саралаш имкониятларидан маҳрум бўлиб, кетма-кет учинчи Жаҳон Чемпионатини ўтказиб юборади




