UZ

Сўнгги янгиликлар

22:05“Бунёдкор” директори Шерзод Ҳақбердиев клуб мухлислари билан учрашди  1 21:45"Андижон" бош директори Улуғбек Мирзаев "Антальяспор" раҳбарияти билан учрашувдан сўнг нималар деди?  2 21:36Ўртоқлик учрашуви. "Локомотив" Россиянинг "Уфа" клуби билан дуранг ўйнади  0 21:27Бир йилда 1,6 миллион доллар харажат қиладиган, қурилишига 100 миллион доллардан ошиқ сарфланган "Антальяспор" аренага саёҳат   0 21:20Ўртоқлик ўйини. "Насаф" Польша клуби билан дуранг ўйнади  2 21:01Расман: Ислом Кенжабоев "Қизилқум" футболчиси!  4 20:45⚡️ Биласизми? Нестеров тарихда энг кўп титул қўлга киритган дарвозабонлар бешлигида  6 20:44Расман: "Сурхон" клуби дарвозабон Артём Потаповни ўз таркибига қўшиб олди  3 20:33Ўртоқлик учрашуви. "Олимпик" Босния ва Герцеговина клубини мағлуб этди  3 20:15Истоминсиз Ўзбекистон Надални енгган, Australian Open'да ярим финалгача етиб борган теннисчиларга эга АҚШга қарши. Сенсация кутиш мумкинми?  0 20:01Мэйсон Гринвуддан барча айбловлар олиб ташланди. Футболчи зўрлаш ва тан жароҳатлари етказишда айбланганди  8 19:46"Челси"нинг янги футболчилари ЕЧЛни ўтказиб юбориши мумкин  2 19:28Нагельсманн Канселунинг дебютига баҳо берди  2 19:09Зиешга "Бешиктош"дан таклиф тушди — Туркиядаги трансфер ойнаси 8 февраль куни ёпилади  0 19:03Эктор Купер Сурия термаси бош мураббийи этиб тайинланди  11

ЖЧ-2022. Пенальтилар сериясида ғалаба қозонган Хорватия чорак финалга чиқди Янгиликлар

ЖЧ-2022. Пенальтилар сериясида ғалаба қозонган Хорватия чорак финалга чиқди

Япония ҳамда Хорватия ўртасида ўтказилган ЖЧ-2022 нимчорак финал ўйини якунига етди.

Япония

Дайдзэн Маэда - 43', Такума Асано - 121'

Чемпионат Мира. Плей-офф . 1/8-тур

05/12/2022, 20:00

4
:
2
Тугади

Хорватия

Иван Перишич - 55', Никола Влашич - 121', Марсело Брозович - 121', Марио Пашалич - 121'

Стадион: Al Janoub Stadium, 42523 томошабин

Бош ҳакам: Ismail Elfath

45'
90'
120'
43'  Дайдзэн Маэда
43'  Мая Есида
64'  Юто Нагатомо (Каору Митома)
64'  Дайдзэн Маэда (Такума Асано)
75'  Даити Камада (Хироки Сакай)
87'  Рицу Доан (Такуми Минамино)
106'  Хидэмаса Морита (Ао Танака)
55'  Иван Перишич
55'  Деян Ловрен
62'  Бруно Петкович (Анте Будимир)
68'  Андрей Крамарич (Марио Пашалич)
90'  Матео Ковачич
99'  Лука Модрич (Ловро Майер)
99'  Матео Ковачич (Никола Влашич)
106'  Анте Будимир (Марко Ливая)
106'  Иван Перишич (Мислав Оршич)
116'  Борна Баришич


Япония – Хорватия 1:1 (1:3)

"Al Janoub Stadium"

Голлар: 1:0 – 43 Маэда, 1:1 – 55 Перишич.

Япония – Гонда, Йосида, Танигути, Томиясу, Нагатомо (Митома, 64), Эндо, Морита (Танака, 105), Камада (Сакаи, 75), Ито, Доан (Минамино, 87), Маэда (Асано, 64).

Хорватия – Ливакович, Юранович, Ловрен, Гвардиол, Баришич, Модрич (Маер, 99), Ковачич (Влашич, 99), Брозович, Перишич (Оршич, 105), Крамарич (Пашалич, 68), Петкович (Будимир, 62; Ливая, 105).


Хорватия терма жамоаси чорак финалга чиқди!

8. Пашалич - гол!

7. Йошида - хато!

6. Ливая - хато!

5. Асано - гол!

4. Брозович - гол!

3. Митома - хато!

2. Влашич - гол!

1. Минамино - хато!

- Пенальтилар сериясини японияликлар бошлаб беришади.

- Бу Қатарда ўтаётган мундиалнинг илк пенальтилар серияси.

БЎЛДИ, ПЕНАЛЬТИЛАР СЕРИЯСИ!

120. Учрашув асосий вақтига 1 дақиқа қўшиб берилди.

118. Хорватлар ғалабани илиб кетишга яқин келишди, аммо рақиб зарбага имкон бермади.

114. Аутдан отилган тўпни Гонда олиб қўйди, акс холда хорватияликлардан бири тўпга зарба бериши мумкин эди.

110. Хорватияликлар пенальтига розидек ҳужумга деярли эътибор беришмаяпти.

106. Ушбу баҳснинг охирги бўлими бошланди.

Биринчи экстра тайм якунланди.

105. ЗАРБААААА... Митоманинг зарбасини посбон қайтариб қолди.

101. Ўйин темпи юқори эмас, жамоалар пенальти тепадиганга ўхшаяпти.

99. Ўзгариш: Ковачич ва Модрич захирага олинди. Бутун стадион Лукага қарсак чалиб, уни кузатиб қўймоқда.

95. Пашалич ҳамда Томиясу ўртасидаги тўқнашувдан сўнг ўйин тўхтатилди. Футболчиларга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

91. Экстра таймларга старт берилди.

Учрашувнинг асосий вақти якунига етди! ЭКСТРА ТАЙМларга мурожаат қиламиз.

90. Учрашув асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди.

89. Ўйин экстра таймларга қараб кетмоқда.

87. Япония сафида Минамино майдонга тушди.

86. Қанотдан узатилган тўпга Пашалич кўнгилдагидек зарба бера олмади. Тўп майдонни тарк этди.

83. Перишич ва Ковачич ўнг қанотда бир нималар ташкил этишга уринишди, аммо муваффақиятсиз якунланди.

80. Томиясу зарба берадиган позицияда пас беришга қарор қилди ва бу хато бўлди.

77. ПЕРИШИИИИЧ! Иванннинг чап оёқдаги кучли зарбасидан сўнг тўп Томиясуга тегиб, майдонни тарк этди.

76. Тўпга эгалик қилиш бўйича устунлик Хорватияда

70. Энди ўйин назорати японлар қўлига ўтди. Осиё жамоаси энди голли вазиятлар яратишга уринади.

66. ЗАРБАААА! Будимир жамоадошининг зарбасидан сўнг рикошет бўлиб келган тўпни дарвоза томонга буришга уринди, бироз ноаниқ.

59. Перишич рақиб жарима майдончасига ёриб кирди, бироқ зарба беришни эплай олмади, акс холда ҳисоб 2:1 ҳолатга келарди.

58. Узоқдан берилган зарбааааа! Ливаковичдан ажойиб сейв!

56. ГООООООЛ! ПЕРИШИИИЧ! Қанотдан узатилган тўпни Иван Перишич боши билан дарвозага жойлади.

53. Маэда рақиб дарвозасига "чанг солиш"да давом этмоқда. Бу сафар икки ҳимоячи уни бир амаллаб тўхтатиб қолди.

52. Пенальтими? Йўқ, ҳакам ўйнаш кераклигини кўрсатди. Қанотдан узатилган тўп ҳавода учаётганида хорватиялик футболчи йиқитилди. ВАР ҳам индагани йўқ.

50. Япониянинг хавфли узатмалари давом этмоқда. Осиёликлар иккинчи голни уришга яқин келишмоқда.

46. Иккинчи бўлим бошланди. Камада тайм бошланиши билан Хорватия дарвозасини ўққа тутди, ноаниқ.

ТАНАФФУС!

45. Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди.

43. ГОООООООЛ! МАЭДААААА! Қанотдан узатилган тўп хорватиялик футболчининг оёғига тегиб қайтди, қайтган тўп Маэдага тушди ва у дарвозани аниқ нишонга олди. 1:0!

41. КАМАДАААААА... Япониялик футболчи ҳисобни очишга яқин келди, аммо бир футболчини алдаганидан сўнг берган зарбаси нонаниқ бўлди.

35. Гвардиола жамоасининг тезкор қарши ҳужумини бошлашга уринди, аммо унинг узатмаси жуда кучли бўлгани туфайли Петкович тўпни эгаллай олмади.

33. Жамоалар 5-6 дақиқа ҳужум қилиб, кейин тўп назоратини рақибга топширишмоқда. 

30. Аниқ паслар сони бўйича Хорватия Япониядан икки карра устун.

28. Хорватияликларнинг "узатмалар гулдастаси" гол билан якунланиши мумкин эди, аммо Европа вакиллари тўпнинг йўналишини дарвозага бура олишмади.

26. Гвардиолнинг ажойиб узатмасидан сўнг Петкович тўпга эга бўлди ва ўта хавфли ҳужум яратилди. Аммо Петкович ўзининг нотўғри қарори билан жамоасини тўпсиз қолдирди.

20. Итодан навбатдаги узатма, бу сафар Ливакович тўпни ушлаб олди. Бундай узатмалар давом этаверса тез орада ҳисоб очилиши мумкин.

17. Японияликлар кўпроқ қанотлардан узатма амалга ошириб, иккинчи қават орқали ҳисобни очишга уринишмоқда.

13. Ҳакам кўп хуштак чалмай, футболчиларга курашиш имконини бермоқда.

12. УЗАТМААААА... Ито ўнг қанотдан тўпни ерлатиб жарима майдончасига узатди, японларнинг ҳеч бир футболчиси ушбу тўпни дарвозага бура олмади.

8. ПЕРИШИИИЧ! Иван рақиб ҳимоячисининг қўпол хатосидан фойдаланиб тўпни эгаллади ва дарвозага яқин масофадан зарба берди. Лекин посбон тўпни қайтаришга муваффақ бўлди.

5. Хорватия аста-секинлик билан тўп назоратини қўлига олмоқда.

3. Бурчакдан ўйинган киритилган тўпни Танигути бош билан дарвозага буришга уринди, бироз ноаниқ.

2. Япония жарима зарбаси ишлаб олди. Стандартдан узатилган тўпга ҳеч ким тегмади, вазият хавфли тус олганди.

1. Беш, тўрт, уч, икки, бир... Ўйин бооошланди!

- Футболчилар майдонда, мадҳиялардан сўнг баҳсга старт берилади.

- Жамоалар майдонга чиқишга тайёр. Таркиблар энг кучлиси, бироқ Япония сафида Итакура сариқ карточкалар туфайли бугунги баҳсни ўтказиб юборяпти.

Япония – Гонда, Танигучи, Томиясу, Йошида, Нагатомо, Морита, Эндо, Ито, Камада, Доан, Маэда

Хорватия – Ливакович, Юранович, Гвардиол, Ловрен, Баришич, Ковачич, Брозович, Модрич, Крамарич, Петкович, Перишич

Рейтинг: +3   

Фикрлар

+21   
05 дек 20:00:35
Максуд-Челси-Навбахор
Эх Катар,нимага кишда ЖЧ утказасан! ЖЧ 2022 кишда булади деганда,Европалик мухлисларни купчилиги норози булганди. Аслида энг куп азият чеккан мухлислар бу Узбекистонликлар булса керак, футбол бошланди ток учирилади....
+17   
05 дек 20:12:47
Soccerland777
Yaponiya terma jamoasi
Darvozabon – Toyota
Himoyachilar – Honda, Sony, Nissan, Casio
Yarim himoyachilar – Toshiba, Suzuki, Mazda, Yamaha
Hujumchilar – Mitsubishi, Subaru
Murabbiy – Canon
Zahirada – Panasonic, Rakuten, Suzuki, Aiwa, Fujifilm, Sharp, Nintendo
+15   
05 дек 20:11:49
A.Xaджаев.
Свет ёнсиннннннн
+13   
05 дек 20:24:51
Рахимов 87
Қимор уйинларни рекламма қилиш тақиқланган. Нега чемионат.асиа доимий рекламма қилиб келади. Шу 1хВЕТ.ни деб қанча одам уз жонига қасд қиляпти. Илтимос шуни рекламмасини қуйманглар.
+8   
05 дек 20:11:17
A.Qosimov AC Milan
Bugun ham futboldan ko'ra svet o'chdi muhokamasi avjiga chiqadiyov qor yog'di harqalay.
+4   
05 дек 22:49:55
Футбол.
Эҳ Япония биринчи марта мухлислик қилиб кўргандим Японларни ўйинини. Пенальти тепа олмаскансанлар нима бор эди ўйинни пенальтилар сериясига судраб ўйнамайсанларми таваккалига. Ҳа майли шуниси ҳам қаҳрамонлик аслида Германия ва Испания бор гуруҳда биринчи ўринни олиб чиқиш ҳаммага ҳам эмас.
+4   
05 дек 20:58:01
Менинг исмим КЕН
Soccerland777 фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Yaponiya terma jamoasi Darvozabon – Toyota Himoyachilar – Honda, Sony, Nissan, Casio Yarim himoyachilar – Toshiba, Suzuki, Mazda, Yamaha Hujumchilar – Mitsubishi, Subaru Murabbiy – Canon Zahirada – Panasonic, Rakuten, Suzuki, Aiwa, Fujifilm, Sharp, Nintendo
Ўзбекистон терма жамоаси: Дарвозабон Артель. Ҳимоячилар Артель, Артель, Артель. Ярим Ҳимоячилар Артель, Артель ва ҳакозо....
+4   
05 дек 20:45:16
Aliakbar RM
A.Xaджаев. фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Свет ёнсиннннннн
Yozda bo'lgani yaxshi ekan bizda xam o‘chq
+3   
05 дек 22:14:14
uzbek futboli jinnisi
O'zbekiston terma jamoasi azolari: darvozabon gazbalon, himoyachilar dvijok, pechka, o'tin, ko'mir
Yarim himoyachilar: tutanduruq, g'uzapoya, tarasha, fonar
Hujumchilar tappi , tezak
(Yaxshiyam termamiz qatarga ketmapdi)
+3   
05 дек 20:02:38
Xarakardagi topni buysindir
Биринчи кор хамага Муборак булсин .бало эмас баракотлик булсин
+2   
05 дек 22:51:13
Ózga sayyoralik
Yangi Õzbekiston degan nomni õylab topgan odamga ming lanat SVET YÕQ Yangi Õzbekistonmish❗
+2   
05 дек 22:44:35
Jonny
Шахматный вратарь зур гроссмейстер экан! Хорватия - молодец!
+2   
05 дек 21:31:06
Shoh,007
Менинг исмим КЕН фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Ўзбекистон терма жамоаси: Дарвозабон Артель. Ҳимоячилар Артель, Артель, Артель. Ярим Ҳимоячилар Артель, Артель ва ҳакозо....
Hujumda Akfa
+2   
05 дек 20:50:57
FC_BARCELONA_UZ
Shunchaki qoyil Yaponiyaga zoʻr oʻynayapti. Oʻtgan JCHda Belgiya bilan oʻyindagidek jismoniy holati pand bermasa keyingi bosqichga chiqishi mumkin. Oʻtgan JCH pley-offda Xorvatiya xarakterli edi, hamma narsa boʻlishi mumkin. Lekin bizni MTJ bu Yaponiyaga qarshilik koʻrsatishiga ancha bor ekan.
+2   
05 дек 20:48:45
Музработ
Свет йук 4 йилда бир марта буладиган жахон чемпионатини куриш насиб килмаяпди янги узбекистонда
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика