

Япония гуруҳдаги иккинчи гранд жамоа бўлмиш Испанияни мағлубиятга учратиб, биринчи ўрин билан 1/8 финалга йўл олишди. Германия эса Коста-Рикани мағлубиятга учратганига қарамасдан, гуруҳда қолиб кетди. Бунга Испаниянинг мағлубияти сабаб бўлди. Шундай қилиб, Испания ва Япония кейинги босқичда, Германия ва Коста-Рика эса уйга қайтади.




