UZ

Сўнгги янгиликлар

09:26«Верона»га қарши учрашувдан сўнг Шомуродов ўз фикрларини билдириб ўтди  1 08:58Улуғбек Бакаев: "Гол ўтказиб юборган вазиятимиз ва пенальти белгиланган вазият бўйича ҳам саволларим бор"  6 08:31Исломбек Исмоилов – истеъдодларга тўла жамоа билан мукаммал ишни бажаришга яқин: ОФК расмий саҳифаси Исломбек Исмоилов ҳақида катта мақола эълон қилди  5 08:03Sofascore. Жамоасига ғалаба тақдим этган Шомуродов неча баҳога лойиқ кўрилди?  2 07:37Суперлига. Бугун Олмалиқ ва Андижонда ўйинлар бор  4 07:05U-17 Осиё кубоги. Бугун ФИНАЛ!  21 02:35Асрор Алиқулов: "Рақибда 65-70 дақиқалардан сўнг бўшлиқлар пайдо бўлишини кутгандик"  1 02:14Анвар Бердиев: "Ўйин битта голгача бўлди, уни эса "Машъал" урди"  3 02:00Ла Лига. "Атлетико" меҳмонда 90+3 дақиқада тўп ўтказиб юборган ҳолда аутсайдерлардан бирига мағлуб бўлди  7 01:38А Серия. Шомуродовнинг голи "Рома"га "Верона" устидан ғалабани тақдим этди  40 01:36"Насаф" "Жар"да "Бухоро"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 01:25Лига 1. ПСЖ яна ғалаба қозонди. Жамоа 29 ўйиндан буён мағлуб бўлмаяпти (+жадвал)   2 00:50Суперлига. "Пахтакор" йирик, "Насаф" ишончли, "Машъал" эса минимал ҳисобда ғалаба қозонди  0 00:10"Бавария" Бундеслиганинг охирги ўринларида бораётган жамоа устидан йирик ғалабани қўлга киритди  1 00:03Виталий Левченко: "Рақиб бизни мағлуб этгани йўқ, биз ўзимиз ўйинни ютқазиб қўйдик..."  16

ЖЧ-2022. Австралия қизиқарли кечган ўйинда Тунисни минимал ҳисобда мағлуб этган ҳолда, гуруҳда вақтинчалик иккинчи ўринга чиқиб олди Янгиликлар

ЖЧ-2022. Австралия қизиқарли кечган ўйинда Тунисни минимал ҳисобда мағлуб этган ҳолда, гуруҳда вақтинчалик иккинчи ўринга чиқиб олди

Жаҳон чемпионати "D" гуруҳи 2-туридан ўрин олган Тунис – Австралия ўйини бўлиб ўтди.

ЖЧ-2022

"D" гуруҳи. 2-тур

Тунис – Австралия 0:1

Гол: Дьюк (23)

15.00, «Ал Жануб» стадиони

Тунис: Дамен, Дрэгер, Мерья, Бронн, Тальби, Абди, Схири, Лаидуни, Слити, Мсакни, Жебали

Австралия: Райан, Карачич, Суттар, Роулз, Бехич, Муй, Ирвайн, Макгри, Лекки, Дьюк, Гудвин


Тунис

Чемпионат Мира. Группа D . 2-тур

26/11/2022, 15:00

1
:
0
Тугади

Австралия

Митчелл Дюк - 23'

Стадион: Al Janoub Stadium, 41823 томошабин

Бош ҳакам: Daniel Siebert

45'
90'
26'  Аисса Лаидуни
46'  Мохаммед Дрэгер (Фержани Сасси)
64'  Али Абди
67'  Аисса Лаидуни (Вахби Хазри)
73'  Иссам Жебали (Таха Яссин Хенисси)
73'  Дилан Бронн (Вайди Кечрида)
90'  Фержани Сасси
23'  Митчелл Дюк
64'  Митчелл Дюк (Джейми Макларен)
64'  Райли Макгри (Айдин Хрустич)
75'  Фран Карачич (Милош Дегенек)
85'  Крейг Гудвин (Авер Мабил)
85'  Мэттью Леки (Киану Баккус)


ЎЙИН ЯКУНЛАНДИ!


90+5. Агар сўнгги дақиқаларда гол бўлмаса, ўйиндан кейин "D" гуруҳи жадвали шундай кўринишда бўлади.



90+3. Сасси ҳакам томонидан сариқ карточка олмоқда. У қўли билан тўпни қайтариб қолганди.

90+2. Тунис ҳисобни тенглаштириш учун катта куч билан ҳужум қилмоқда.

90. Ўйиннинг асосий вақтига 6 дақиқа қўшиб берилди.

85. Австралияда ўзгаришлар: Майдонга Мабил ва Баккус тушди, улар Гудвин ва Лекини алмаштиришди.



80. Ҳаммаси жойида Леки майдонда, ҳозиргина у техник хатога йўл қўйган ҳолда, тўпни йўқотди.

78. Леки жароҳат олган кўринади, шифокорлар унга ёрдам кўрсатишмоқда.

75. Австралияда эса Дегенек кўриниш бермоқда, у Карачични алмаштирди.

73. Тунисда икки ўзгариш: Хенисси ва Кечрида мос равишда Жебали ва Броннни алмаштирди.

72. Мсакнидан жавоб зарбаси! Дарвозабон тўпни қайтаришга эришди.

71. Жуда ҳам хавфли вазият! Австралия иккинчи голга жуда яқин келди. Леки қанотдан узатилган тўпга зарба бериши учун бир неча сантиметр етмади. Пас муаллифи Макларен эди.

67. Ниҳоят! Хазрини кўрамиз, у Ладунини алмаштирди.

64. Али Абди рақибини ушлаб қолгани учун ҳакам томонидан сариқ карточка билан "сийланди".

64. Австралияда икки ўзгариш: Макларен ҳозирча ягона гол муаллифи бўлиб турган Дьюкнинг ўрнига тушди, Хрустич эса Макгрини алмаштирди.

 


58. Австралияликлар ҳам бироз рақиб дарвоза томон юришни бошлашди. Тунис эса бироз тин олмоқда.

52. Тунис ўйинчилари жарима майдончаси ичида тўп рақибнинг қўлига текканини кўрсатишмоқда, ҳакам эса улар билан ҳамфикр эмас. Африкаликлар ўйинни анча кучайтиришмоқда.

49. Тунисликлар иккинчи таймни яхшироқ бошлашди, жамоа ҳужумлар уюштирмоқда.

46. Иккинчи тайм бошланди!


- Иккинчи тайм олдидан Тунисда ўзгариш. Сасси фаол ҳаракат қилган Дрэгерни алмаштирди.


ТАНАФФУС


45+4. Қизиқ вазият! Мухлислардан кимдир ўзи билан ҳуштак олиб келган кўринади. Баъзан у ҳакам чалгандек эшитилмоқда.

45+3. Мсакни қандай ажойиб вазиятни қўлдан бой бермоқда... Қанотдан узатилган тўпни Юссеф оёғи билан нотўғри қўллади.

46. Биринчи бўлимга ҳакам томонидан 5 дақиқа қўшиб берилди.

44. Яна Дьюк рақиб дарвозасига хавф солди! У жарима майдончаси ичига узатилган тўпни рақиб дарвозасига йўллади, аммо Дамен ўз ўрнида.

41. Жуда хавфли вазият. Дарвозабон билан якка қолган Дрэгер рақиб дарвозаси томон кучли зарба берди, аммо тўп йўлига қаҳрамонларча австралияликлар ўйинчиси Суттар пешвоз чиқди.

38. Жиддий вазият! Австралия терма жамоаси ўйинчиси Гудвин ўзи билмаган ҳолда ҳаводаги кураш соғида бутсаси билан Дрэгернинг бошига тегиб кетди. Шифокорлар унга тиббий ёрдам кўрсатишди.

37. Зарбалар бўйича статистика – 1:4. Австралияликлар фойдасига. Тунис ҳозирча рақиб қаршисида ҳеч нарса қила олмаяпти.

31. Дьюк ўзига ишлатилган навбатдаги қўполликдан сўнг Тунис захира ўриндиғидаги ўйинчи билан келишолмай қолди. Респект, иккаласи ҳам бир-бирига қўл ташлаган ҳолда келишиб кетишди, ажойиб!

30. Ҳозирча Тунис "кенгурулар"га тезда жавоб қайтара олмаяпти, умуман ҳозирча африкаликлар жуда бўш ҳаракат қилишмоқда.

26. Ўйиндаги илк сариқ карточка Лаидунига кўрсатилди, у рақибига нисбатан жуда қўпол ҳаракат қилди.

23. ГОООООЛЛЛЛ! Митчел Дьюк жарима майдончаси ичига узатилган тўпни боши билан Тунис дарвозасига аниқ йўлламоқда!



21. Асли Германияда туғилган Тунис терма жамоаси ўйинчиси Дрэгер узоқ масофадан ўз омадини синаб кўрди, тўп эса дарвоза тўсини юқорисидан ўтиб кетди.

19. Туниснинг илк хавфли ҳужуми. Шимолий африкаликларнинг тезкор ҳужумидан сўнг Мсакни яхши имкониятга эга бўлиши мумкин эди, аммо австралияликлар бу вазиятни қийинчилик билан бартараф этишди.

18. Австралия терма жамоаси ўйинчиси Митчелл Дьюк тўп учун курашдан сўнг юқоридан ноқулай тарзда ерга қулади. Ҳаммаси жойида, у ўйинни давом эттиради.

16. Дастлабки ўн беш дақиқада хавфли вазиятлар содир бўлмади, аммо "кенгурулар" гол уриш учун фаолроқ ҳаракат қилишмоқда.

13. Олдиндан кутилганидек, Австралия фаолроқ ўйнамоқда. Сабаби ОФК вакилига бугун ғалаба керак, чунки жамоа биринчи турда Францияга имкониятни бой бериб қўйганди. Тунис эса Дания билан дурангга имзо чеккан.

9. Бугунги ўйинни Даниэль Зиберт бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бошқармоқда.

6. Муй ўзига ишлатилган қўполликдан сўнг жарима зарбасини ижро этди, аммо Тунис бу ҳужумни қайтарди.

4. Ҳозирча темп унчалик ҳам юқори эмас, жамоалар эҳтиёткорроқ бўлиб ўйнашмоқда.

1. Қани кетдик, ўйин старт олди!


– Мамлакатлар мадҳияси янграмоқда!

 Тез орада ЖЧ-2022 "D" гуруҳи 2-тур доирасидаги Тунис ва Австралия терма жамоалари ўртасидаги ўйин старт олади.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика