ЖЧ-2022 саралаши. Сингапур Яманни мағлуб этди ва учинчи ўринга чиқиб олди (гуруҳимиздаги вазият)

Narzulla Saydullayev
19 ноя 2019, 22:43
Бугун Ўзбекистон терма жамоаси Фаластинни 2:0 ҳисобида мағлуб этди.

ЖЧ-2022 саралаши доирасида гуруҳимиздаги иккинчи ўйин ҳам якунига етди. Баҳрайнда ўтган Яман - Сингапур учрашувида меҳмонлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишди ва 7 очко билан учинчи ўринга чиқиб олишди. 




6-турдан сўнг Ўзбекистон терма жамоаси 9 очко билан биринчи ўринда. 8 очкога эга Саудия Арабистони иккинчи ўринда, бироқ уларнинг ҳисобида битта ўйин кам.

7-турда терма жамоамиз дам олади. 8-турда вакилларимиз Баҳрайнда Яман меҳмони бўлишади.

26 март 2020 йил
Саудия Арабистони - Яман
Фаластин - Сингапур

31 март 2020 йил

Яман - Ўзбекистон
Сингапур - Саудия Арабистони



Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia