UZ

Сўнгги янгиликлар

09:44"Динамо" яна бир асосий футболчиси билан шартномани узайтирди  0 09:21Антони сўнгги 8 ўйинда 5+3 қайд этди  0 08:53"Барселона" ҳимоячиси билан 2031 йилга қадар шартномани узайтирди  0 08:25Трансфермаркт. Мессининг МСЛдаги супер мавсумидан сўнг ҳам нархи тушди  1 07:59ЕЧЛда ҳафта рамзий термаси маълум қилинди  0 07:38Финляндия клуби мухлислари клуб Премер-лигадан тушиб кетганидан сўнг стадионни ёқиб юборишди  2 02:58Европа лигаси. "Рома", "Фенербаҳче" рақибига имконият қолдирмади ва барча натижалар  0 02:58Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" йирик ғалабага эришди ва бошқа натижалар  0 02:20Беппе Маротта "Ливерпуль"дан учралган мағлубият ҳақида: "Кучлилар ҳар доим ҳам ютавермайди"  2 01:42Бензема: "Улар бир-бирини тушунмаяпти"  1 01:18Тьерри Анри: "Реал"да 90 фоиз футболчиларга, 10 фоизи мураббийга боғлиқ"  2 00:53Конференциялар лигаси. "Аз Алкмаар"дан йирик, "Фиорентина"дан кичик ҳисобда ғалаба ва бошқа натижалар  0 00:45Европа лигаси. "Бетис"дан ишончли ғалаба, "Ноттингем"дан қийин ғалаба ва бошқа натижалар  0 00:25"Арсенал" икки ҳужумкор ярим ҳимоячига қизиқиш билдирмоқда  0 23:43Франция чемпионати аутсайдерида мураббий истеъфога чиқарилди  0

ЖЧ-2022 саралаши. Иккинчи ўрин билан гуруҳдан чиқа оламизми? (жадвал) Янгиликлар

ЖЧ-2022 саралаши. Иккинчи ўрин билан гуруҳдан чиқа оламизми? (жадвал)

Бугун Осиё қитъасида ЖЧ-2022 саралаши доирасидаги 5-тур баҳслари бўлиб ўтди ҳамда дастлабки давра ўз якунига етди.

Афсуски терма жамоамиз ўз майдонида Саудия Арабистонига ютқазиб қўйди ва иккинчи ўринга тушиб қолди. Осиё қитъасидаги ЖЧ-2022 саралаш баҳслари 8та гуруҳда давом этмоқда.  

Ҳар бир гуруҳда биринчи ўринни олган жамоалар (8та) ҳал қилувчи сўнгги босқичга чиқишади. Уларга қўшилиб 8та гуруҳда энг яхши натижа қайд этган 4та ёки 5та иккинчи ўрин соҳиблари ҳам кейинги босқичга чиқади. 

Нима учун 4та ёки 5та? Гап шундаки ЖЧ-2022 мезбони Қатар бу саралашда иштирок этмоқда. Сабаби бу Жаҳон чемпионати билан бирга Осиё Кубоги-2023 учун ҳам саралаш вазифасини ўтаб бермоқда. Қатар агар ҳозирги босқичда ўз гуруҳида 1-ўринни олса ёки 2-ўринни олиб энг яхши натижага эга 4та жамоадан бири бўлса у ҳолда ўз ўзидан қуйидаги жадвалда бешинчи ўриндаги жамоа ҳам сўнгги босқичга чиқади. 

Биринчи давра тугаган бир пайтда Ўзбекистон терма жамоаси иккинчи ўриндагилар жадвалида энг сўнгги поғонани эгаллаб турибди. Гуруҳдан ҳеч бўлмаса иккинчи ўрин билан чиқишни истасак кейинги ўйинларда рақибларни имкон қадар йирик ҳисобларда мағлуб этаверишимиз шарт ва ўз навбатида қолган гуруҳларда иккинчи ўрин эгаларининг очко йўқотишини кутишимиз керак бўлади.  


Рейтинг: -77   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика