ЖЧ-2022 саралаши. Аргентина терма жамоаси сафарда Перуни мағлуб этди

Aslanov Jasurbek
18 ноя 2020, 07:41
ЖЧ-2022 саралаши 4-тур баҳслари доирасида Аргентина терма жамоаси сафарда Перу билан ўйнади.

Николас Гонсалес ва Лаутаро Мартинесларнинг биринчи бўлимда урган голлари Аргентина терма жамоасида Перу устидан ғалабани тақдим этди.

Ушбу ғалабадан сўнг Месси жамоадошларининг очколари сони 10 тага етди ва улар мусобақа жадвалида 2-ўриндан жой олган. Перу эса 1 очко билан 9-ўринни банд этиб турибди.

Перу – Аргентина 0:2

Голлар: 0:1 – 17 Гонсалес, 0:2 – 28 Мартинес.

Перу – Гальесе, Абрам, Сантамария, Корсо (Адвинкула, 71), Трауко, Йотун (Калькатерра, 88), Акино (Картахена, 88), Каррильо, Куэва (Руидиас, 81), Флорес (Поло, 71), Лападула.

Аргентина – Армани, Монтиель, Отаменди, Мартинес, Тальяфико, Ло Чельсо, Паредес, де Пауль (Окампос, 57), Гонсалес (Ди Мария, 72), Месси, Мартинес (Гомес, 89).

Огоҳлантиришлар: Акино (29), Трауко (34), Отаменди (60), Ло Чельсо (73), Гальесе (79), Окампос (90).

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Championat.asia