

Маълумким, бу жамоа Эрве Ренар қўл остида бўлажак икки ўйинга тайёгарликни давом эттиряпти. Саудияликлар навбатдаги турни 10 октябрь куни Бурайда шаҳрида Сингапурга қарши ўтказишади. Шундан сўнг жамоа Фаластинга йўл олади.
Дарвоқе Фаластинга бориш масаласи ҳал бўлди. Саудия Арабистони ушбу мамлакатга Иордания орқали йўл олади ҳамда чегарадан ўтишда жамоани иккита автобус кутиб турган бўлади. Расмий шахслар чегарадан ўтишда футболчилар ҳеч қандай тўсиққа дуч келмаслигини ишонч билан айтишмоқда.
Қуйида Саудия Арабистони олиб бораётган машғулот жараёнидан фотосуратларни келтириб ўтамиз.












