UZ

Сўнгги янгиликлар

21:52Асрор Алиқулов: "Қўлдан келганча ҳаракат қилдик"  0 21:21"Бундай ҳолатлар Спорт арбитраж судида нормал амалиёт сифатида қабул қилинади" - ЎФА расмий баёнот билан чиқди  1 21:10Суперлига. "Машъал" – "Хоразм" 0:3  0 21:08Суперлига. "Сўғдиёна" "Сурхон"ни кичик ҳисобда мағлуб этди  9 20:47Отабек Нарзуллаев: "Футболни жон койитиб ўйнамасангиз, ким сизга уч очко беради"  0 20:31Суперлига. 7 та ҳисобланган ва битта инобатга олинмаган гол ҳамда самарасиз пенальти: "Андижон" "Шўртан"ни мағлуб этди  26 20:13Ҳаким Фузайлов: "Кураш ҳали тўхтагани йўқ"  0 19:42Ямал бепул дастхатлар беришни тўхтатади  5 18:55"Хоразм" сафарда "Машъал"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  11 18:48Кипрда "Кармиотисса" президенти отиб кетилди  0 18:25"Вазиятга реал қараш керак, ҳар бир рақибга қарши ўйлаб қўйган режаларимиз бор" — Ислом Исмоилов иштирокидаги матбуот анжумани   10 18:03Нодир Элибоев: "Олдингидек, 1 ёки 2 та ўйинни кутиб яшаётганимиз йўқ. Ҳар бир турда яхши рақобат бор"  0 17:27Манба: Катанец ёрдамчилари ЎФАни судга бермоқчи  35 17:02ФИФА рейтинги янгиланди: Ўзбекистон бир поғона пастлади  13 16:05Ўзбекистон терма жамоаси афсонаси Қозоғистон жамоасини бошқарадими?  11

ЖЧ- 2022 саралаш. Фаластин бош мураббийи ғалабадан кейин йиғлади (Матбуот анжумани) Янгиликлар

ЖЧ- 2022 саралаш. Фаластин бош мураббийи ғалабадан кейин йиғлади (Матбуот анжумани)

Бугун бўлиб ўтган Фаластин - Ўзбекистон баҳсидан сўнг матбуот анжумани ташкил этилди.

Афсуски, Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ саралаш босқичини 0:2 ҳисобидаги мағлубият билан бошлади. Ўйиндан кейинги матбуот анжуманида Фаластин бош мураббийи Нуриддин Оулд Али кўз ёшларини тутиб тура олмай йиғлаб юборди. Унинг фикрлари қуйидагича бўлди: 

- Мен қўлга киртилган муҳим ғалаба билан бутун Фаластин халқини табриклайман. Бу ғалаба халқники, азиз мухлисларники (Шундан сўнг йиғлаб юборди, залда қарсаклар). Биз ғалаба учун бор кучимизни бериб ҳаракат қилдик, чунки ютишни жуда-жуда хоҳлагандик. Ҳамма футболчилар бир мақсад йўлида ҳаракат қилишди. Бугун ҳамма ўзини зўр кўрсатди. 


- Жамоамиз ғалаба қозонишига қанчалик ишонгандингиз? 

- Мен мураббий сифатида доим ижобий натижадан умид қилишим керак. Ўйиндан олдин бизни қўллаб турганлар ҳам, танқид қилганлар ҳам бўлди. Мен Жазоирдан келиб ишлаётган мураббийман ва хорижлик мураббий сифатида натижа кўрсатишга ҳаракат қиламан. Агар кейинги учрашувларни ҳам яхши якунласак, бундан ҳаммамиз хурсанд бўламиз. Биз ҳар бир рақибни ҳурмат қилган ҳолда ўйнаймиз. 


- Ўзбекистон - кучли жамоа, лекин бугун Фаластиннинг омади келди. Кейинги ўйинларда янада яхшироғига умид қилсак бўладими? 

- Энг муҳими, футболда асло тўхтаб қолиш керак эмас. Битта ғалабадан кейин умуман ҳаволаниб кетмаслик лозим. Ҳали олдинда ўйинлар кўп ва ҳар бир баҳсга ниҳоятда жиддий қараш лозим.

Рейтинг: +151   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика