UZ

Сўнгги янгиликлар

23:13Отабек Нарзуллаев: "Ҳимоямизни анча яхшилаб олдик"  0 23:08ЕЧЛ. "Интер", "Ливерпуль", "Челси" ва бошқа жамоаларнинг асосий таркиблари маълум!  0 22:55Футзал. 2-тур 3-кунида "Насаф", СҚБ ва "Oil-Star"да ғалабалар  0 22:43Александр Хомяков: "Бизга тетиклик етишмади"  5 22:39Суперлига. "Сўғдиёна" – "Нефтчи" 0:1   1 22:23Луис Энрике "Барселона"ни мақтади  0 21:41Клопп эмас: "Ал Иттиҳод" бош мураббийлиги учун асосий номзодлар маълум қилинди  0 21:14"Бунёдкор" мураббийлари тақдирланди  0 21:00ЕЧЛ. "Қайрат" - "Реал" баҳси асосий таркиблари маълум!  54 21:00Суперлига. "Нефтчи" меҳмонда "Сўғдиёна"дан устун келди  38 20:56Суперлига. "Машъал" бир киши кам "Бухоро"ни мағлуб эта олмади  16 20:25"Ал Аҳли" устози: "Ультрас" бизга ҳеч қандай босим ўтказмайди. Бундай мухлислар кўз ўнгида футбол ўйнаш ёқимли"  11 19:48Гвардиола "Манчестер Сити" футболчисининг "Реал"га ўтишига тўсқинлик қилган  4 19:20ЎФА нега жим?  12 18:58Максим Шацких: "Ҳужумда қулай имкониятларимиз бўлишига ишончим комил"  10

ЖЧ-2022 саралаш. Эртага Саудия Арабистони бошлайди Янгиликлар

ЖЧ-2022 саралаш. Эртага Саудия Арабистони бошлайди

Эртага, 10 сентябрь, куни ЖЧ-2022 саралаш босқичи иккинчи раунд 2-тур баҳслари бўлиб ўтади.

Ўзбекистон терма жамоаси қуръа жараёнида иккинчи саватчадан жой олгани боис бу турда дам олади. Лекин эртага биринчи саватчадаги жамоалар ўз юришини бошлайди. Айтиш мумкинки, мана энди курашга жаҳон чемпионатига бориш учун ҳақиқий даъвогарлар қўшилади. 

Гуруҳимиздаги энг кучли рақиб Саудия Арабистони эртага сафарда Яман меҳмони бўлади. Яманда сиёсий нотинч вазият туфайли учрашув Баҳрайнда ташкил этилади ва бизнинг вақт билан 17:00да бошланади. Яман 1-турда Сингапур билан дуранг ўйнади. 

Эртанги ўйин франциялик мураббий Эрве Ренар учун дебют ҳисобланади. Чунки ушбу мутахассис Саудия Арабистони бош мураббийи сифатида илк расмий учрашувини ўтказади. 

Эртага шунингдек, Сингапур - Фаластин беллашуви ҳам бўлиб ўтади. Сингапур кетма-кет иккинчи бор ўз майдонида ўйнайди. Бу жамоалар ўйини 16:45да старт олади. Фаластин бош мураббийи Нуриддин Оулд Али шундай деди: "Ўзбекистон устидан қозонилган ғалабани унутиб, бор эътиборни навбатдаги баҳсга қаратишимиз керак. Футболда ўтмишдаги ютуқлар билан яшаш керак эмас. Мен бу ҳақда футболчиларга ҳам айтдим". 

Демак, эртага гарчи миллий терма жамоамиз ўйин ўтказмаса-да, гуруҳдаги вазиятни билиш учун иккита ўйинни диққат билан кузатиб борамиз.

Рейтинг: -12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика