UZ

Сўнгги янгиликлар

01:59"Тоттенхэм" "Манчестер Юнайтед"ни мағлуб қилиб, Европа лигасида ғолиб чиқди! Энди лондонликларда ҳам соврин бор!  91 01:58"Сирдарё ФА" бош мураббийи Аббос Махсталиев: "Мақсадимиз – академия ёшларига имконият бериш"  3 00:44"Локомотив" "Бунёдкор"ни мағлуб қилса ҳам гуруҳда қолиб кетган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 00:37Саудия Арабистони. "Ал Насср" ғалаба қозонди, Роналду 935-голини урди  6 00:32Эндрик жароҳати туфайли Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатини ўтказиб юборади  1 00:05Илёс Зейтуллаев: "Футболда ғалабадан кўра, мағлубият кўпроқ сабоқ беради"   0 23:35Кейн Бундеслиганинг энг яхши футболчиси деб топилди  2 23:05Григорий Колосовский: "Ғалаба бор, лекин гуруҳ босқичида тўхтадик"  0 22:38Расман: Флик "Барселона" билан шартномасини узайтирди  3 22:09Никола Лазаревич: "Бугунги ўйинда футболчиларимнинг ҳаракатларидан кўнглим тўлди"  1 21:45Баҳром Ҳайдаров: "Ҳар бир жамоага ҳурмат билан қараймиз"  0 21:24Ўзбекистон кубоги плей-офф босқичининг барча иштирокчилари аниқ. Қуръа қачон ўтказилади?  5 20:45Ўзбекистон Кубоги гуруҳ босқичи якунланди. "Олимпик Мобиуз" кейинги босқичга йўлланма олди (бугунги натижалар)  11 20:23"Арсенал" Родриго билан музокараларни бошлади  5 19:48Ўзбекистон Кубоги. "Локомотив" 6 очко тўплаган бўлсада гуруҳда қолиб кетди, "Қўқон-1912" ва "Қизилқум" кейинги босқичда  7

ЖЧ-2022 саралаш. БАА терма жамоаси шу ойда йиғин ўтказади Янгиликлар

ЖЧ-2022 саралаш. БАА терма жамоаси шу ойда йиғин ўтказади

Янги бош мураббий қўл остида БАА миллий терма жамоаси илк бор йиғин ташкил этади.

Йиғин 22 июлдан старт олади. Бу ҳақда БАА футбол ассоциацияси расман маълум қилди. Хабарингиз бор, ушбу терма жамоани яқинда колумбиялик мураббий Хорхе Луис Пинто қабул қилиб олганди. 22 июль куни бошланадиган ўқув-машғулотлар янги мураббийнинг илк йиғини бўлади. 

27 июлга қадар мўлжалланган йиғинда футболчилар асосан машғулот ўтказишади. Кейинчалик 1-23 август оралиғида навбатдаги йиғин ташкил этилади. Ушбу йиғинда БАА терма жамоаси иккита ўртоқлик учрашуви ўтказади.

Учинчи йиғин эса 31 август - 9 сентябрь оралиғида бўлиб ўтади ва бунда ҳам иккита ўртоқлик ўйинида майдонга тушиш кўзда тутилган.

Эслатиб ўтамиз, БАА терма жамоаси ЖЧ-2022 саралаш босқичида 6 очко билан тўртинчи ўринда боряпти. Амирлик футболчилари навбатдаги учта баҳсни Индонезия, Таиланд ва Вьетнамга қарши ўтказишади.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика