UZ

Сўнгги янгиликлар

02:45А Серия. "Ювентус" ниҳоят лигада ғалабага эришди  2 02:17Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Ал Ҳилол" дастлабки финалчи!  3 01:39Роналдунинг либоси Туркиядаги воқеалар сабаб аукционга қўйилади  1 01:21АГМК бош директори Баҳодир Мирзаев: "Энг муҳими мавсумни ғалаба билан бошлаш"  1 00:51Улуғбек Мирзаев: "Ҳозирдан "Насаф"дан қўрқиш ёки хайиқиш деган нарса йўқ"  1 00:28Александр Хомяков: "Балки Рўзиқул Бердиев олдиндан "Андижон" билан тушишини сезгандир"  3 00:12"Сўғдиёна" Украина клуби билан дуранг ўйнади  1 23:52А Серия. "Салернитана" - "Ювентус". Асосий таркиблар маълум!  4 23:41Роналдиньонинг ўғли "Барселона" билан шартнома имзолайди  2 23:26"Ливерпуль" футболчисига шартнома таклиф қилади  1 23:10"Бунёдкор" ўртоқлик учрашувида Россия клубини мағлуб этди   1 22:49Виталий Левченко: "Таркибида катта ўзгаришлар бўлса-да, "Металлург"нинг услуби ўзгармайди"  4 22:26Ўзбекистон Суперлигаси. 13-тургача бўлган тақвим билан танишинг  17 22:16Эрик тен Хаг: "Манчестер Сити" иши? Бу иш билан бошқалар шуғулланади"  1 22:00Ўзбекистон Суперлигаси. "Навбаҳор" - "Қизилқум", "Пахтакор" - "Олимпик" ва 1-турнинг қолган жуфтликлари маълум бўлди  18

ЖЧ-2022. Сенегал мезбон Қатар устидан ишончли ғалабага эришди Янгиликлар

ЖЧ-2022. Сенегал мезбон Қатар устидан ишончли ғалабага эришди

Жаҳон чемпионати "A" гуруҳи 2-туридан ўрин олган баҳс бошланди.

Қатар – Сенегал 1:3 

18.00, «Ал Тумама» стадиони

Гол: Мунтари 78' – Диа 41', Дьеду 49', Дьенг 84'

Қатар – Баршам, Ро-Ро (Муҳаммад Ваад, 83), Хухи, Муҳаммад, Ҳассан, Аҳмад (Тарек Тарек, 83), Будиаф (Хатим, 69), Мадибо, Ал Ҳайдос (Мунтари, 74), Али, Афиф.

Сенегал – Менди, Сабали, Кулибали, Якобс (Сиссе, 78), Диалло, Гуйе, Менди (Сарр, 78), Дьеду (Дьенг, 74), Сарр (Ндиайе, 74), Диатта (Пате Сисс, 65), Диа.

Огоҳлантиришлар: Муҳаммад (20), Диа (31), Аҳмад (45+2), Якобс (52), Сисс (87)

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ 

ЯНГИЛАШ


БАҲС ЯКУНЛАНДИ!

90+4. Зарбааа!  Алмоез Алининг олисдан йўллаган зарбаси мўлжалга аниқ бормади. 

Иккинчи таймга 6 дақиқа қўшиб берилди. 

89. Зарбаааа! Абдулкарим Ҳассаннинг кучли зарбаси сал ноаниқ кетди. 

87. Пате Сисс қоидани бузди ва огоҳлантирилди.

84. ГООООООООЛ! Бамба Дьенг ҳисобни 3:1 кўринишига келтирди! 

83. Қатарда алмаштириш: Ҳумам Аҳмад ўрнига Тарек Тарек майдонга тушди.

83. Қатарда ўзгариш: Педро Мигель ўрнига Муҳаммад Ваад туширилди.

78. ГООООООООООООЛ! Муҳаммад Мунтари узоқ кутилган голни урди! 1:2! 

78. Сенегалда 2 та ўзгариш: Якобс ўрнига Сиссе, Менди ўрнига Сарр ўйинга қўшилди. 

74. Сенегалда 2 та алмаштириш: Сарр ўрнига Ндиайе, Дьеду ўрнига Дьенг тушди.

74. Қатарда ўзгариш: Ал Ҳайдос ўрнига Мунтари ўйинни давом эттиради.

73. Қатарлик футболчилар ҳужум чоғида қоидани бузишди. 

69. Қатарда ўзгариш: Будиаф ўрнига Хатим ўйинга қўшилди.

67. Даҳшаааат! Исмоил Муҳаммаднинг яқин масофадан берган зарбасини Менди қайтарди! Яна қандай вазият керак, Қатарга??!!!  

65. Сенегалда алмаштириш: Крепин ўрнига Пате Сисс майдонга тушди.

63. Ваууу! Алмоез Али яқин бурчакни нишонга олди, аммо Менди шу ерда эканлигини кўрсатиб қўйди. 

61. Зарбаааа! Абдулкарим Ҳассан олисдан кутилмаганда ўнг оёқда кучли зарба йўллаб қолди. Менди шерикларидан сергак туришни талаб қилди. 

57. Исмаила Сарр жарима майдончаси ичида деярли бир ўзи қолди ва зарба берди, аммо кутилганидек чиқмади.  

56. Абдулкарим Ҳассан узоқ масофадан дарвозани пойлашга уринди, аммо у тепган тўп шеригига тегди.

52. Якобс қўпол ҳаракат қилди ва огоҳлантирилди.

49.  ГООООЛ!  Якобснинг узатмасидан кейин Фамара Дьеду бош билан гол уриб, ҳисобни ишончли кўринишга келтирди!

46. Иккинчи тайм бошланди! 

45+4. Акром Афиф бурчакдан тўпни ичкарига оширди, аммо рақиблар серган турганликларини кўрсатишди. 

45+2. Ҳумам Аҳмад қўпол ҳаракати учун сариқ карточкага лойиқ кўрилди.

Биринчи таймга 7 дақиқа қўшди. 

44. Фамара Дьеду қулай имкониятга эга бўлиши мумкин эди, аммо ўйиндан ташқари ҳолатда қолди.

41. ГОООООООООООООЛ! Булайе Диа ҳимоячининг хатосидан сўнг ҳисобни очди! 

37. Крепин Диатта ҳужумда фоль ишлатди, Матеу Лаос дарҳол ҳуштагини чалди. 

35. Булайе Диа жарима майдони ичида тўпни қабул қилиб олди. У Исмаила Саррни тўп билан таъминлади, аммо ҳимоячи вазиятга аралашган ҳолда тўпни эгаллаб олди. 

34. Акром Афиф тўп билан ичкарига кириб борди ва пенальти ишлашга максимум ҳаракат қилди. Бош ҳакам Лаос ҳеч қандай фоль қўйлигини айтди. 

33. Ҳумам Аҳмад кичик жароҳатга йўлиққан кўринади. Унинг ўйиндаги иштироки сўроқ остида.

31. Булайе Диа қўполлик учун огоҳлантирилди.

29. Юссуф Сабали биринчи марта зарба берди, бироқ аниқлик етишмади. Тўп ўнг устун олдидан ўтиб кетди. 

27. Крепин Диатта тўпни ичкарига узатиб берди, аммо ҳимоячилар бири тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди. Сенегал корнер ишлади. 

26. Зарба! Абдулкарим Ҳассан зарба беришга шошиб қолди. Тўп манзилга аниқ бормади.

24. Зарба! Идриси Гуйенинг зарбаси хавфли кўриниш касб этди. Зарба Мешал Баршамни асабийлашишга мажбур қилди. 

20. Исмоил Муҳаммад қўполлик ишлатгани боим сариқ карточка олди. 

17. Фамара Дьеду жарима майдони ичила ҳаводаги курашда ютиб чиқди, бироқ зарба ноаниқ кўриниш олди.

15. Тўп ҳимоячилардан ўтиб Акром Афифга етиб келди. У илк бор дарвоза томон зарба йўллади, аммо тўп дарвоза тўсини тепасидан ўтиб кетди.

12. Исмаила Сарр (Сенегал) отдал пас. Его получил Крепин Диатта, но успешно вмешались защитники.

11. Ўйин тенг курашлар остида давом этмоқда. 

9. Зарба! Нампалис Менди узоқ масофадан зарба йўллади, тўп мўлжалга аниқ бормади ва дарвоза устуни ёнидан ўтди. 

6. Акром Афиф офсайдда қолиб кетди. 

4. Зарбаааа!  Ҳимоячилар Исмаила Саррни ёпишга улгуришмади. У якунда зарба йўллашнинг уддасидан чиқди. Тўп дарвоза устуни олдидан ўтиб кетди.

3. Калиду Кулибали жарима майдончаси ичидан шерикларини изламоқда, бироқ рақиб ҳимоячиларидан бири тўп йўлига тўғаноқ бўлди.

1. Ўйин бошланди!

Рейтинг: +7   

Фикрлар

+13   
25 ноя 20:06:03
Менинг исмим КЕН
Mиллиaрдeр фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Спорт ТВ ни пултдан русчага утказинг маза килиб курас ёки Махалла ТВ дан куринг
Қаерлардадир свет йўқлигидан инсонлар футбол кўролмай, жиғибийрон бўлиб ўтиришганда бизлар шарҳловчиларни муҳокама қилиб ўтирганимиз улар учун ноинсофлик бўлиб кўринаётгандирам, балким.
+11   
25 ноя 20:10:04
Soccerland777
Мавзудан ташқари. Мен шахсан ўзим ЖЧ ни мазза қилиб, Медиабайга пул ўтказиб, Матч тв орқали рус шарҳовчилари иштирокида ўйинларни томоша қилаётгандим. Бугундан бошлаб негадир, МАТЧ ТВни ўрнига Спорт ТВни улаб юборишяпти. Админлар, илтимос шунга бир аниқлик киритиб, юқори ташкилотларга мурожаат қилиб, билиб беринглар. Кимга мурожаат қилишни билмаяпман. Шахсан менга ўзбек шарҳловчиларини шарҳлари ёқмайди. Илтимос, Спорт ТВ ни қилаётган иши қонунийми ёки йўқми? Қонуний бўлмаса, марҳамат қилиб Матч ТВни ёқиб қўйишсин.... Монополлик қилмасдан. Илтимос!
+10   
25 ноя 19:22:27
FIFA2021
қатар бу уйини бн груҳда охиридан биринчи урини олади
+9   
25 ноя 19:20:21
Хамес19
Катар жуда кучсиз экан. Биз хам чикканимизда нари борса шу катарчалик уйнаймиз. Эрон ва Япония каби иштирок этиш учун тизимли тарзда кучайиб ушалар билан тенг даражага чикишимиз керак аввал. Катанецдан Осиё кубогида натижа талаб килиш керак. Чунки кейинги ЖЧда 48 талик булади. Унака чемпионатга Актамов хам обчикади бизни
+9   
25 ноя 18:08:02
SaidAbror Arslonovich
Svetni yoqinglar bizam futbol kôreylik????
+8   
25 ноя 18:46:50
Xorazmlik jentlmen
Manimcha Qatar guruhdan chiqolmidi. Qolgan qitadoshlarimizda imkoniyat bor.
+7   
25 ноя 21:10:18
Шерзод Бек
Soccerland777 фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Мавзудан ташқари. Мен шахсан ўзим ЖЧ ни мазза қилиб, Медиабайга пул ўтказиб, Матч тв орқали рус шарҳовчилари иштирокида ўйинларни томоша қилаётгандим. Бугундан бошлаб негадир, МАТЧ ТВни ўрнига Спорт ТВни улаб юборишяпти. Админлар, илтимос шунга бир аниқлик киритиб, юқори ташкилотларга мурожаат қилиб, билиб беринглар. Кимга мурожаат қилишни билмаяпман. Шахсан менга ўзбек шарҳловчиларини шарҳлари ёқмайди. Илтимос, Спорт ТВ ни қилаётган иши қонунийми ёки йўқми? Қонуний бўлмаса, марҳамат қилиб Матч ТВни ёқиб қўйишсин.... Монополлик қилмасдан. Илтимос!
Мен хам Матч твни кўраман деб Uzdigital tv га уланган эдим, жч бошланишидан олдин узиб қўйди матч твни, ўрнига жчни олиб бермайдиган сетантани улаб қўйди.
Хуллас тв хам монапол(
+7   
25 ноя 18:53:34
City_boy_RamoSss
Qatar kosta rikadanam kuchsiz ekan
+7   
25 ноя 18:41:15
Менинг исмим КЕН
Матч ТВнинг ўрнига нимага ЎзСпирт Твни тиқиб қўйишган бу итдан тарқаганлар. Ўзи анаву Отабек деган дебилнинг ёқимсиз овозини эшитмайлик деб МатчТвга қўйсаг-у, бу ёқдаям шу исқирт. Умуман шарҳлаши ноль. Реал билан Барселонанинг ўйинини юз марта такрорлади хунаса. Бу ерда жаҳон чемпионати кетяпти, реал билан Барселонага бало борми, деб туртиб қўядиган одам йўқмикин ёнида? Умуман, бу истеъмолчиларнинг ҳуқуқи бузилишимасми? Ёки Ўзбекистонда по..ймикин?
+6   
25 ноя 20:16:25
Икболжон Уринов
Шунча тайёргарлик билан ҳам қатар жуда суст ўйнади. Осиё кубокида Қатар ҳозиргидан кучли эди. Ўйлашимча ЖЧ улар учун оғирлик қилди
+6   
25 ноя 20:02:10
Fergana_Sux
Хамес19 фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Катар жуда кучсиз экан. Биз хам чикканимизда нари борса шу катарчалик уйнаймиз. Эрон ва Япония каби иштирок этиш учун тизимли тарзда кучайиб ушалар билан тенг даражага чикишимиз керак аввал. Катанецдан Осиё кубогида натижа талаб килиш керак. Чунки кейинги ЖЧда 48 талик булади. Унака чемпионатга Актамов хам обчикади бизни
O'sha 48 tadan 8 tasini Osiyoga bersa, 9-chi bo'lib qolib ketish ham mumkin
+5   
25 ноя 19:57:19
Soccerland777
Қатар шайхи:
Ўғлим, нима истайсан?
Ўғли: Қатар ЖЧ да ўйнашини, лекин у ерга чиқолмаса керак.
Қатар шайхи: Ўксинма, ўғлим. Қатар ЖЧ га бормаса, ЖЧ Қатарга келади ... .
+4   
25 ноя 19:00:32
H.H.K.13
Erve Renar фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
4 kun oldingi òyini sababli. Unaqa òynaydigan jamoani 4 kunda òzgartirib bòĺmaydi. .
Роса ақлли экансиз, ўзиз тренер бўлақолин, сайтга кириб чала фолбин бўмасдан
+2   
25 ноя 19:47:55
Абдурахмон Вахобов
Катарни химояси парчаланиб кетди!!!
+2   
25 ноя 19:17:50
Soccerland777
Кейинги ўйин Голландия эканини ҳисобга олсак, Қатар осмонидан ҳали бери қора булутлар аримайди.
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика