

Англия – Эрон 6:2
Учрашувда дублга эришган Букайо Сака “man of the match” совринини қўлга киритди. У 43-дақиқада Харри Магуарнинг узатмасини голга айлантирди ва 62-дақиқада Раҳим Стерлингнинг пасидан унумли фойдаланди.

Сенегал – Нидерландия 0:2
Баҳсда ҳисобни очган Коди Гакпо ўйиннинг энг яхши футболчиси номига лойиқ кўрилди. У 84-дақиқада рақиб дарвозасини ишғол этди.

АҚШ – Уэльс 1:1
Гарет Бэйл 82-дақиқада пеналтидан унумли фойдаланди ва жамоадошларини мағлубиятдан қутқарди. Ўйиндаги фаол ҳаракатлари учун вингер “man of the match” совринига лойиқ кўрилди.




