

Жанубий Корея – Португалия 2:1
Кореяликлар ғалаба ва кейинги босқич чиптасини тақдим этган Хван Хи Чхан “man of the match” совринини қўлга киритди;

Гана – Уругвай 0:2
26 ва 32-дақиқаларда рақиб дарвозасини ишғол этиб, дублга эришган ярим ҳимоячи Хиорхьян де Арраскаэта ўйиннинг энг яхшиси бўлди;

Сербия – Швейцария 2:3
Баҳсда фаол ҳаракат қилган Гранит Жака “man of the match” номига лойиқ кўрилди;

Камерун – Бразилия 1:0
Бир қанча сейвларни амалга оширган ва жамоасини ғалабасига ҳисса қўшган дарвозабон Девис Эпасси баҳс қаҳрамонига айланди.




