UZ

Сўнгги янгиликлар

21:15Мирко Йеличич: "Уч очкони қўлга киритдик, лекин ўйиндан унчалик мамнун эмасман"  0 21:09"Гёзтепе" — "Истанбул Башакшехир". Таркиблар маълум  1 21:02Максим Шацких: "Футболчилар чарчаб қолгани сезилиб турди"  2 20:59Асрор Алиқулов: "Кўп вазиятлар яратдик, лекин гол уришга келганда муаммога йўлиқдик"  0 20:55Кенжабоевнинг СУПEР голи "Қизилқум"га муҳим ғалабани тақдим этди  4 20:30Раде Петрович: "Ўйинни 60 дақиқа назорат қилиб ғалаба қозондик"  1 19:20"Брентфорд" — "Манчестер Сити". Таркиблар маълум  6 19:05Чемпионлик учун кураш авжида. "Нефтчи" ва "Насаф"нинг Суперлигадаги тақвими қандай?  34 18:58"Нефтчи" "водий дербиси"да "Андижон"ни мағлуб этди ва "Насаф" билан орадаги фарқни 2 тагача қисқартирди  63 18:53Суперлига. "Сўғдиёна" меҳмонда "Шўртан"ни кичик ҳисобда мағлуб этди  7 18:31Артём Петросян: "Локомотив" футболчилари Суперлига даражасида. Улар бежиз лига пешқадами эмаслигини кўрсатишди"  1 18:05"Севилья" — "Барселона". Таркиблар маълум  88 18:01ОПЛ. "Сабаҳ" меҳмонда "Карван"дан устун келди, Раҳмоналиев 89 дақиқа ўйнади  1 18:00Про лига. "Арал" "Жайхун"ни, "Локомотив" "Олимпик"ни мағлуб этди  2 16:33Суперлига. "Насаф"нинг қоқилиши интригани қайтарадими? "Нефтчи" учун ажойиб имконият  6

ЖЧ-2018 стадионлари. “Волгоград Арена» ҳақида нималарни билишимиз керак? Янгиликлар

ЖЧ-2018 стадионлари. “Волгоград Арена» ҳақида нималарни билишимиз керак?

Бугун, анъанамизга мувофиқ, Жаҳон Чемпионати-2018 ўйинлари ўтказиладиган стадионлардан бири “ Волгоград Арена” ҳақида маълумот берамиз.
  • Жаҳон Чемпионати гуруҳ босқичининг 4та ўйини“Волгоград Арена”да бўлиб ўтади
  • Шу ҳафта Россия Кубогининг финал учрашуви айнан шу стадионда бўлиб ўтди
  • Арена машҳур “Мамаев Курган” мемориал комплекси яқинида жойлашган

Ўйинлар
“Волгоград Арена”да Чемпионат гуруҳ босқичининг 4та ўйини бўлиб ўтади. Улар орасида 18 июнь куни Англия ва Тунис терма жамоалари ўртасидаги беллашувни алоҳида қайд этиб ўтиш мумкин. Таркиб жиҳатдан кўпинча кучлилар қаторида бўлсада, ижобий натижаларга эриша олмаётган инглизлар турнирни қандай бошлашлари муҳим албатта. 

   
Стадион имкониятлари
Айнан ЖЧ-2018 учун махсус қурилган “Волгоград Арена” ўз бағрига 45 000 томошабинни сиғдира олади.

Жойлашган ўрни
Жаҳон Чемпионати учун махсус қурилган янги арена аввалги “Марказий” стадиони ўрнида, “Мамаев Курган” мемориал мажмуаси яқинида қад ростлаган.

Биласизми?
“Волгоград Арена” стадиони ўзига хос дизайнга эга. У велосипед ғилдиракларини эслатувчи шаклда барпо қилингани киши эътиборини тортмай илож йўқ.

Дастлабки ўйинлар
Янги барпо этилган “Волгоград Арена”да апрел-май ойларида дастлабки ўйинлар бўлиб ўтди. 21 апрель куни “Ротор-Волгоград” клуби Владивостокнинг “Луч-Энергия”сини ва 2 майда Самаранинг “Крылья Советов” жамоаларини қабул қилди. 9 май санасида эса ушбу стадионда айтиб ўтганимиздек Россия Кубоги финали бўлиб ўтди.

Мерос
Жаҳон Чемпионати-2018дан сўнг, ушбу стадион “Ротор-Волгоград” клубининг асосий аренаси бўлиб хизмат қилади. Бундан ташқари, “Волгоград Арена”дан турли маҳаллий тадбирларни ўтказишда ҳам фойдаланилади.


Нозима Зарипова таржима қилди

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика