UZ

Сўнгги янгиликлар

14:10"Ливерпул"га Родриго қизиқ. "Реал" вингери трансфери Диас кетган тақдирдагина амалга ошади  0 13:20Аббос Файзуллаев ҳам "Истанбул Башакшеҳир"га трансфер қилинадими? Шомуродов бу саволга жавоб берди  8 13:05Суперлига-2025. Биринчи даврадаги энг яхши 10 та трансфер  0 12:25Месси 6 ўйинда 11 та гол уриб, МЛСнинг 7 йиллик рекордини ўрнатди  22 11:35Нкунку "Челси"ни тарк этади?!  2 11:07МЮ “Реал“ футболчига 90 миллион таклиф қилди  5 10:43“Реал Мадрид“ни трансфер ойнаси якунига қадар 4 нафар футболчи тарк этиши мумкин  16 10:20Жозе Моуринью “Арсенал“ ҳужумчисини “Фенербахче“га ўтишга кўндирди  1 09:51Биринчи даврани “Локомотив“да ўтказган ҳимоячи ОКМК йиғинига қўшилди  1 09:23МЮнинг асосий дарвозабони узоқ муддатга сафдан чиқди  8 08:54“Шўртан“ сардори Ҳиндистон жамоасига кўчиб ўтди  5 08:25Аббосбек Файзуллаев: “Краснодар“ билан ўйин менинг ЦСКАдаги охирги ўйиним бўлганми ёки йўқлигини ўзим ҳам билмайман“  11 07:58Ўзбекистон МТЖнинг яна бир аъзоси фаолиятини Эронда давом эттириши мумкин  10 07:27Россия Суперкубогини қўлга киритган Файзуллаев учрашувдан сўнг нималар деди?  2 07:25“Андижон” польшалик ҳимоячи билан шартнома имзолади  6

ЖЧ–2018 саралашидаги рақиб — Қатар терма жамоаси Озарбайжон билан ўйнайди Янгиликлар

ЖЧ–2018 саралашидаги рақиб — Қатар терма жамоаси Озарбайжон билан ўйнайди

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг ЖЧ–2018 турнирига саралаш босқичидаги рақиби – Қатар термаси 9 март, пайшанба куни Озарбайжонга қарши ўртоқлик ўйини ўтказади.

Мазкур учрашув Доҳа шаҳридаги Jassin Bin Hamad Stadium майдонида бўлиб ўтади.

Бўлажак ўртоқлик учрашуви Қатар терма жамоаси учун жаҳон чемпионати саралаш босқичи иккинчи даврасига тайёргарлик вазифасини ўтайди. Жамоа бош мураббийи Хорхе Фоссати ўқув-машғулотлар йиғинига 29 футболчини таклиф қилган.

Қатар терма жамоаси ЖЧ–2018 саралаш босқичи иккинчи даврасини 23 март куни ўз майдонида Эронга қарши ўйин билан бошлайди. 28 март куни эса Хорхе Фоссати шогирдлари Тошкентда Ўзбекистон терма жамоаси билан ўзаро баҳс олиб боради.

Маълумот учун, ЖЧ–2018 саралаш босқичи “А” гуруҳи 5-туридан кейин Ўзбекистон терма жамоаси 9 очко билан учинчи ўринда бормоқда. Қатар термаси 5 очко билан 5-поғонани банд қилиб турибди.


Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика