UZ

Сўнгги янгиликлар

15:47"Манчестер Сити" Абдуқодир Ҳусанов туфайли режасини ортга суради  2 15:25"Арсенал" Йилдиз трансферидан умидвор  0 15:03Каннаваро қандай мураббий?  5 14:3924 ёшли дарвозабон, кучли жамоани ютган водий жамоаси устози, МТЖ ҳужумчиси — Суперлигада 24-турнинг энг яхшилари  0 14:15Фабио Каннаваро ҳақида билишингиз керак бўлган 15 та факт  5 13:54Гиоргадзе, Абдусаломов, Жалолиддинов, Кенжабоев, Сергеев... Суперлига 24-тур рамзий терма жамоаси  1 13:33"Қайрат"нинг 18 ёшли дарвозабони таълим грантига лойиқ кўрилди  1 13:08"Барселона" собиқ футболчиси Мемфис Депай ноодатий сабабга кўра Нидерландия терма жамоаси ўйинини ўтказиб юборади  3 12:39Капелло Каннаваронинг Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинлангани ҳақида фикр билдирди  23 12:18"Манчестер Юнайтед" яна бир дарвозабон олиб келмоқчи  0 11:51U-20 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон иштирок этмаётган Чилидаги кичик мундиал қандай ўтмоқда?  2 11:30"Янги аср феномени": Жейми Каррагер Ҳоландни АПЛнинг энг яхши тўпурари деб атади  1 10:49ФИФА кунлари бошланди. Миллий жамоа Кувайт ва Уругвайга қарши. Қолган ёш тоифасидаги терма жамоаларимиз кимлар билан ўйнайди?  6 10:48Жеррард мураббийлик фаолиятини давом эттиришга яқин  2 10:24ОФК ЎФАни катта миқдорда жаримага тортди  33

ЖЧ–2018 саралаши. Ўзбекистон – Сурия учрашувига превью Янгиликлар

ЖЧ–2018 саралаши. Ўзбекистон – Сурия учрашувига превью

Ўзбекистон миллий терма жамоаси 1 сентябрь куни Жаҳон чемпионати–2018 турнирига саралашнинг учинчи босқичини Тошкентда, Сурия терма жамоасига қарши ўйин билан бошлайди.

“Бунёдкор” стадионида маҳаллий вақт билан 20:00 да старт оладиган Ўзбекистон – Сурия учрашуви олдидан жамоалар ўртасида ўтказилган ўзаро ўйинлар, уларнинг сўнгги баҳсларда қайд этган натижалари ҳамда ўйин расмийлари каби маълумотлар тақдим этилади.

Иккинчи саралаш босқичидаги натижаси

ЖЧ–2018 турнирига саралашнинг иккинчи босқичи “H” гуруҳидан ўрин олган Ўзбекистон терма жамоаси 8 учрашувдан атиги 1 тасида имкониятни бой бериб, гуруҳда 1-ўрин билан кейинги босқичга йўл олди.

Сурия терма жамоаси “Е” гуруҳида Япониядан кейин 2-ўрин билан ўз тарихида биринчи бор саралаш босқичининг финал йўлланмасига эга бўлди.

Ўзаро учрашувлар

Ўзбекистон миллий терма жамоаси Сурия билан атиги бир марта – 1996 йилги Осиё Кубоги гуруҳ босқичида учрашган. Ўшанда сурияликлар 2:1 ҳисобида зафар қучганди.

ФИФА рейтингидаги ўрни

Ўзбекистон миллий терма жамоаси айни дамда ФИФА рейтингида 55-поғонадан жой эгаллаб турибди. Осиё мамлакатлари орасида миллий терма жамоа Эрон, Жанубий Корея ва Япониядан кейин тўртинчи ўринда жойлашган.

Сурия терма жамоаси ФИФА рейтингида 105-ўриндан жой олган. Осиё мамлакатлари орасида Сурия Қирғизистон, Ироқ, Уммон, Тожикистон, Баҳрайн каби мамлакатларни ортда қолдирган.

Сўнгги учрашувларда қайд этилган натижалар

Ўзбекистон миллий терма жамоаси сўнгги уч ўртоқлик ўйинида 2 та ғалабага эришиб, 1 та мағлубият қабул қилиб олди.

Канада – Ўзбекистон 2:1
Ўзбекистон – Ироқ 2:1
Ўзбекистон – Буркина Фасо 1:0

Сурия терма жамоаси сўнгги учта ўртоқлик ўйинида иккита дуранг қайд этиб, битта ғалабага эришган.

Таиланд – Сурия 2:2 (7:6 – пенальтилар серияси)
БАА – Сурия 0:1
Тожикистон – Сурия 0:0

Учрашув расмийлари

Ўзбекистон – Сурия ўйинига бош ҳакам сифатида ФИФА рефериси Сато Рюжи тайинланди. Унга қанотларда ҳамюртлари Тору Сагара ҳамда Хироши Ямаучи ёрдам беради. Тўртинчи ҳакам вазифаси Хироюки Кимурага юклатилди. Ҳакамлар назоратчиси этиб бахрайнлик Абдулраҳмон Алделавар тайинланган бўлса, комиссар сифатида малайзиялик Ни Сен Тоҳ ишлайди.

ЖЧ–2018. Учинчи саралаш босқичи, 1-тур

Ўзбекистон – Сурия
1 сентябрь, пайшанба
Бош ҳакам
– Сато Рюжи (Япония);
Қанот ҳаками-1 – Тору Сагара (Япония);
Қанот ҳаками-2 – Хироши Ямаучи (Япония);
Тўртинчи ҳакам – Хироюки Кимура (Япония);
Ҳакамлар назоратчиси –Абдулраҳмон Алделавар (Баҳрайн);
Комиссар – Ни Сен Тоҳ (Малайзия).

Рейтинг: -7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика