UZ

Сўнгги янгиликлар

19:15Эшитдик-да! ЎФА МТЖ мураббийи билан шартномани бекор қилди  7 19:00Суперлига. "Бунёдкор" – "Насаф" (матнли трансляция)  23 18:58Суперлига. Кубок финалидан олдинги репетицияда "Пахтакор" "Бухоро"ни меҳмонда йирик ҳисобда енгди  28 18:53Суперлига. "Динамо" Термизда ишончли ғалабага эришди  11 18:41"Бунёдкор" — "Насаф" ўйини эфирга узатилмайди?!  27 18:26"Ордабаси" — "Тобол". Қозоғистон кубоги ўйини учун таркиблар маълум  0 17:57"Арсенал" ва "Манчестер Юнайтед" жамоалари иштирокидаги ўйинлар учун таркиблар маълум  4 17:50Про лига. "ФарДУ" ва "Олимпик MobiUz" ўртасидаги ўйинда 5 та гол урилди  2 16:50"Барселона" "Бавария" ҳимоячисини нишонга олди  3 15:58МЮ "Сандерленд"га мағлуб бўлса, Аморимни истеъфога чиқариши мумкин  5 15:20"Лидс" — "Тоттенхэм". Таркиблар маълум  3 14:55Миржалол Қосимов: "Тўйдан олдин ноғора чалиб бўлмайди. Ҳаммаси Лёвдан бошланди"  22 14:26Бугун Ўзбекистон Пролигасида 4-давра ўйинлари старт олади  1 13:37"Ман Сити" футболчиси билан шартномани 2031 йилга қадар узайтирди  1 13:13U-20 жаҳон чемпионати-2027. Финалга Ўзбекистон мезбонлик қиладими ёки Озарбайжон?  11

ЖЧ-2018 саралаши. Жанубий Америка жамоаси плей-оффда Янги Зеландия билан ўйнайди Янгиликлар

ЖЧ-2018 саралаши. Жанубий Америка жамоаси плей-оффда Янги Зеландия билан ўйнайди

Бугун Океания минтақасида ЖЧ-2018 саралаши доирасидаги сўнгги ўйин бўлиб ўтди.

Янги Зеландия терма жамоаси Соломон ороллари билан жавоб баҳсини ўтказди. Илк учрашувда ўз уйида 6:1 ҳисобида ғалаба қозонган Янги Зеландия бугун сафарда 2:2 ҳисобида дуранг қайд этиб қитъалараро плей-оффда иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди.

Океания вакили Жаҳон чемпионига чиқиш учун Жанубий Америка қитъаси саралашида бешинчи ўринни олган жамоа билан кураш олиб боради.

Айни пайтда бешинчи ўринда Аргентина терма жамоаси бормоқда. Ушбу қитъада саралаш баҳслари тугашига 3та тур қолди.

Қитъалараро плей-офф учрашувининг биринчиси Янги Зеландияда 6 ноябрь куни бўлиб ўтади. Жавоб учрашуви 14 ноябрда ташкил этилади.

Маълумот учун, Осиё қитъаси плей-оффида ғолиб бўлган жамоа эса КОНКАКАФ минтақасида тўртинчи бўлган жамоа билан тўқнаш келади.


Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика