UZ

Сўнгги янгиликлар

05:42Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Реал" - "Зальцбург" таркиблар маълум  2 01:57Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Манчестер Сити" "Ювентус"ни "янчиб ташлади"  30 01:24"Арсенал" Родригога альтернатив топиб қўйди  0 00:35Суперлига. "Андижон"дан сафарда камбэк!  1 00:27"Ливерпуль" футболчиси учун уч топ-клуб курашади  4 23:43Тер Штеген Франция сари йўл олиши мумкин  1 23:21Ҳаким Фузайлов: "Бешта гол урадиган ўйинимизда учта гол ўтказдик"  4 22:59Максим Шацких: "Бундай голлар ўтказмаслик керак"  8 22:29Кристиан Эриксен: "Манчестер Юнайтед"га келиб, юраги ҳаста бўлган оддий одам эмас, ҳақиқий футболчи эканлигимни исботладим"  1 21:59Суперлига. Жиззахдаги драмада "Андижон" "Хоразм" устидан иродали ғалабага эришди  59 21:24Криштиану Роналду шартнома узайтирилгани ҳақида: "Менинг амбицияларим тугамайди"  26 20:59U21 биринчилиги. Пешқадамлар баҳсида дуранг, "Сўғдиёна", "Андижон", "Машъал"дан камбэк ва бошқа натижалар  1 20:17"Окленд" 1 млн долларни футболчилар ҳамда ходимлар ўртасида тақсимламоқчи  1 19:53"Ливерпуль" собиқ футболчиси Лаллана фаолиятини тугатиб, мураббийликка ўтди  4 19:30Шомуродов тавсияси билан Сурхондарё вилояти футбол академиясига спорт директори тайинланди  11

ЖЧ–2018 саралаши. Эрон – Ўзбекистон учрашуви превьюси Янгиликлар

ЖЧ–2018 саралаши. Эрон – Ўзбекистон учрашуви превьюси

Осиё минтақасидан ЖЧ–2018 турнирига саралаш босқичи “А” гуруҳи 8-турида Ўзбекистон терма жамоаси сафарда Эрон футболчиларига қарши баҳс юритади.

Беллашув 12 июнь, душанба куни Теҳрон шаҳридаги “Озоди” стадионида бўлиб ўтади. Ўйин Тошкент ватқи билан 21:45 да бошланади.

ЎФФ матбуот хизмати жамоалар ўртасидаги ўзаро ўйинлар статистикаси, таркибдаги йўқотишлар ва бўлажак ўйинга оид бошқа маълумотларни тақдим қилади.

Ўзаро учрашувлар

Ўзбекистон ва Эрон шу кунгача 7 маротаба ўзаро тўқнаш келган. Форслар 5 ўйинда ғалаба қозонган бўлса, битта учрашувда миллий терма жамоа зафар қучган. Яна бир ўйинда муроса кўчаси танланган. Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Эронга қарши ягона ғалабаси 2012 йили Теҳронда қайд этилган.



Жамоалар ўртасидаги барча ўйинлар натижаси

14.12.1998  Ўзбекистон – Эрон 0:4  |  Осиё ўйинлари 1/4 финал

11.07.2007  Эрон – Ўзбекистон 2:1  |  Осиё Кубоги, гуруҳ босқичи

05.09.2009  Ўзбекистон – Эрон 0:0  |  Ўртоқлик ўйини

03.06.2012  Ўзбекистон – Эрон 0:1  |  ЖЧ–2014 саралаши

14.11.2012  Эрон – Ўзбекистон 0:1  |  ЖЧ–2014 саралаши

11.06.2015  Ўзбекистон – Эрон 0:1  |  Ўртқолик ўйини

06.10.2016  Ўзбекистон – Эрон 0:1  |  ЖЧ–2018 саралаши



Бўлажак ўйинга тайёргарлик

Ўзбекистон миллий терма жамоаси Эронга қарши ўйин олдидан 6 июнь куни Тошкентда Таиланд термаси билан куч синашди. Темурхўжа Абдухолиқов ва Сардор Рашидовнинг голлари Ўзбекистонга 2:0 ҳисобидаги ғалабани олиб келди.

Эрон термаси 4 июнь куни Подгорица шаҳрида Черногория футболчиларига қарши баҳс олиб борди. Сардор Азмуннинг дубли Карлуш Кейруш жамоасига 2:1 ҳисобидаги ғалабани келтирди.



Йўқотишлар

Ўзбекистон терма жамоаси сафида бир қатор йўқотишлар мавжуд. Жумладан, Виталий Денисов, Ислом Тўхтахўжаев, Александр Мерзляков каби футболчилар Таиланд ва Эронга қарши ўйинларда майдонга тушмаслиги анча олдин маълум бўлган эди.

Кейинроқ шифокорлар тавсиясига кўра Одил Ҳамробеков миллий терма жамоа лагерини тарк этиб, “Насаф” ихтиёрига юборилди. Таиланд билан ўйинда жароҳат олган Марат Бикмаев Эронга бормаслиги маълум бўлди.

Эрон терма жамоаси сафида йўқотишлар йўқ. Ўзбекистон билан ўйинга жалб қилинган футболчилардан ҳеч бири жароҳат олмаган ёки маълум сабабларга кўра лагерни тарк этмаган. 



ФИФА рейтингидаги ўрни

1 июнь куни Халқаро футбол федерацияси (ФИФА)нинг янгиланган рейтингни эълон қилинган эди. Унга кўра, Ўзбекистон терма жамоаси 582 очко билан 62-ўринни эгаллади. Ҳисобида 829 очко бўлган Эрон жаҳон рейтингида 30-поғонадан жой олди. ОФКга аъзо мамлакат терма жамоалари ўртасида форслар биринчи, Ўзбекистон олтинчи ўринда бормоқда.



Учрашув ҳакамлари

Эрон – Ўзбекистон учрашувига уммонлик ФИФА рефериси Аҳмад Абу Бакар Саид ал-Каф мазкур бош ҳакам этиб тайинланди. Унга қанотларда ҳамюртлари Ҳамид Сулаймой Марҳун ал-Маҳайи ҳамда Абу Бакар Салим Маҳад ал-Амри ёрдам беради. Умар Муборак Мазаруа ал-Ёқубий захира ҳаками сифатида ишлайди.

Ҳакамлар ишига малайзиялик Муҳаммад Солиҳ Субҳиддин баҳо беради. Учрашув комиссари этиб япониялик Каисе Томохиро тайинланди. Хавфсизлик бўйича офицер – Тара Сингх (Малайзия).



Гуруҳдаги вазият

ЖЧ–2018 турнирига саралаш босқичи “А” гуруҳи 7-туридан кейин вазият қуйидагича: Эрон 17 очко билан пешқадам, Жанубий Корея 13 очко, Ўзбекистон 12 очко билан мос равишда 2–3 ўринларни эгаллаб турибди. Гуруҳдаги 4–6 ўринларни эса тегишли равишда Сурия (8 очко), Хитой (5 очко) ва Қатар (4 очко) эгаллаган.

“А” гуруҳи 8-турнинг қолган ўйинлари

Саралаш босқичининг “А” гуруҳи 8-турида Сурия нейтрал майдон – Малайзияда Хитой терма жамоаси билан тўқнаш келади. Ўйин 13 июнь куни Тошкент вақти билан 18:45 да бошланади. Қатар термаси эса 13 июнь куни Жанубий Кореяни Доҳа шаҳрида қабул қилади. Беллашув Тошкент вақти билан 23:59 да бошланади.

Рейтинг: -26   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика