

Аввалроқ форсларнинг Африка вакили Ливия билан 15 мартада ўйнаши эълон қилинганди, бироқ айрим сабабларга кўра бу ўйин ўтказилмайдиган бўлди. Натижа Эрон ўзига бошқа рақиб топди: Сьерра-Леоне. Мазкур жамоага қарши ўртоқлик учрашуви 17 март куни Теҳрондаги "Озоди" стадионида бўлиб ўтади.
Ушбу янгиликни Эрон футбол федерацияси раҳбари Меҳди Таж ОАВга маълум қилди. Сьерра-Леоне терма жамоаси айни пайт ФИФА рейтингида 97-ўринни эгаллаб турибди. Эрон эса 33-ўринда бормоқда. Меҳди Таж журналистларга яна қуйидагиларни маълум қилди:
- "Навбатдаги жаҳон чемпионатидан умидимиз катта, шу боис жиддий тайёрланмасак бўлмайди. Терма жамоамиз 17 март куни Сьерра-Леоне билан ўйнашга келишиб олди. Шунингдек, 23 март куни Тунисга қарши ўйинимиз ҳам бор. Австриядаги ўқув-йиғин машғулотида Жазоир билан ўйнаймиз".
- "Қолаверса, 11 май куни Сурия ва 18 майда Ўзбекистон терма жамоасига қарши майдонга тушамиз. Май ойида Туркияда ҳам йиғин ўтказамиз ва у ерда Туркия (28 май) ва Греция (2 июнь) билан куч синашиб кўрамиз. ЖЧ олдидан охирги назорат беллашувини 8 июнь куни Литвага қарши ўтказамиз".



