

Миллий терма жамоа 27 март куни Жазоирга қарши ўртоқлик учрашуви ўтказади. Бу ўйин Австриянинг Грац шаҳридаги UPC-Arena стадионида бўлиб ўтади. Учрашув маҳаллий вақт билан 18:00да бошланади.
Эроннинг бу жамоага қарши ўйнашига сабаб жаҳон чемпионатидаги рақиби Марокаш билан Жазоирнинг ўйин услуби бир-бирига яқинлигида. Маълумки, форслар ЖЧ-2018да Испания, Марокаш ва Португалия билан бир гуруҳдан жой олишган.



