ЖЧ-2018 мукофот пуллари 400 млн. еврогача оширилди

Aslanov Jasurbek
27 окт 2017
2018 йил Россияда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионати иштирокчилари учун мукофот пуллари 400 млн. еврогача оширилди.

Бу ҳақда бугун Калькуттада бўлиб ўтган ФИФА йиғилишида эълон қилинди.

Шундай қилиб, мукофот пуллари 2014 йил Бразилияда ўтган мундиалникидан 12%га оширилди. Ўшанда терма жамоалар умумий ҳисобда 358 млн. евро мукофот пули олишган эди.

Бундан ташқари, ФИФА кенгаши ФИФА фондини яратиш қарорини қабул қилди.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.com