UZ

Сўнгги янгиликлар

03:00Европа лигаси. Шомуродов майдонга тушмаган ўйинда "Рома"дан дуранг ва бошқа натижалар  10 02:55Конференциялар лигаси. Антони порлаган ва гол урган ўйинда "Бетис"дан йирик ғалаба  0 02:12Дибала "Рома"да 13-марта жароҳат олди  1 01:17Европа лигаси. Моуринью жамоасидан йирик ғалаба ва бошқа натижалар  0 00:57"Манчестер Юнайтед" Гёкереш борасида бир қарорга келди  3 00:38Саудия Арабистони. "Ал Насср" муҳим ўйинда ғалабага эришди, 70 миллионлик Дуран баҳс тақдирини ҳал қилди  4 00:15Коло-Муани "Ювентус"га ўтишига ким кўндирганини айтди  0 23:45"Барселона" 5 ҳужумчи номзодини кўрмоқда  3 23:23Жоау Канселу: "Гвардиола - даҳо"  7 22:44"Ювентус" собиқ футболчисига 6 ойлик шартли қамоқ жазоси берилди  2 22:13Офсайдни аниқлашнинг ярим автоматик тизими Англия футболига ҳам кириб бормоқда  0 21:50ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  14 21:13"Андижон" назорат ўйинида "Шахтёр"ни енгди  8 20:49"Сурхон" Туркия йиғинини ғалаба билан якунлади  0 20:31"Андижон" "Бобур Арена"ни ОЧЛга тайёрламоқда  9

ЖЧ-2018. Миср - Уругвай. Превью Янгиликлар

ЖЧ-2018. Миср - Уругвай. Превью

Бугун ЖЧ-2018да "A" гуруҳининг 1-тур ўйинлари ўз якунига етади.

Кеча Россия терма жамоаси очилиш ўйинида Саудия Арабистони устидан 5:0 ҳисобида зафар қучди. Бугун эса ушбу гуруҳдаги қолган икки жамоа тўқнаш келади.

Миср халқи Уругвайга қарши ўйинни сабрсизлик билан кутишмоқда, сабаби "фиръавнлар" 28 йиллик танаффусдан сўнг яна Жаҳон чемпионатига чиқишди. Барча Муҳаммад Салоҳнинг майдонга тушиши ёки тушмаслиги борасида ўйланмоқда. Агар "Ливерпуль" ҳужумчис бугунги баҳсда майдонга тушса барча эътибор айнан унга қаратилади.

Миср терма жамоасида Салоҳдан бошқа яна кимлар бор дейсизми? "Вест Бромвич" ҳимоячилари Аҳмед Хегази ва Али Габр, "Арсенал" ярим ҳимоячиси Муҳаммад Эл-Нени, "Сток Сити" ярим ҳимоячиси Рамазон Собхи.

Мисрнинг рақиби жуда жиддий икки карра Жаҳон чемпиони - Уругвай терма жамоаси. Улар охирги икки мундиалда ажойиб ўйинлар намойиш этишди, айниқса ЖЧ-2010да Форлан ва унинг шериклари тўртинчи ўринни банд этишганди. Жамоа сафида Луис Суарес ва Эдинсон Кавани каби ҳужумчилар борлиги Уругвайнинг кучини кўрсатиб турибди. ЖЧ-2018 саралашида Уругвай Бразилиядан кейинги иккинчи ўринни эгаллаб мундиалга йўлланма олганди.


Бу қизиқ
Сўнгги бор Уругвай терма жамоаси ЖЧ-1970да биринчи ўйинни ютганди, шундан кейин мундиаллардаги биринчи ўйинида 3 марта дуранг қайд этди ва 3 бор мағлуб бўлди. Жанубий Америкаликлар 48 йиллик қора анъанага барҳам беришармикин?

45 ёшли мисрлик дарвозабон Эссам Эл-Хадари ажойиб натижа қайд этиши мумкин. Агар посбон Уругвайга қарши ўйинда майдонга тушса, Жаҳон чемпионатлари тарихида майдонга тушган энг ёши катта футболчига айланади. Ҳозирги рекорд колумбиялик Фарид Мондрагонга тегишли. У 43 ёшида мундиалда ўйнаганди.


Египет

Чемпионат Мира. Группа A . 1-тур

15/06/2018, 18:00

1
:
0
Тугади

Уругвай

Хосе Хименес - 89'

Стадион: Ekaterinburg Arena, 27015 томошабин

Бош ҳакам: Бьерн Куиперс

45'
90'
50'  Тарек Хамед (Сэм Морси)
63'  Марван Мохсен (Mahmoud Kahraba)
82'  Амр Варда Варда (Рамадан Собхи)
90'  Сэм Морси
90'  Ахмед Хегази
58'  Наитан Нандес (Карлос Санчес)
59'  Джорджиан Де Арраскаэта (Кристиан Родригес)
87'  Матиас Весино (Лукас Торрейра)
89'  Хосе Хименес
89'  Карлос Санчес


Тахминий таркиблар
Миср: Муҳаммад Ал-Шенави; Али Габр, Аҳмед Хегази, Аҳмед Фатхи, Муҳаммад Абдулшафи; Тариқ Ҳамед, Муҳаммад Эл-Нени, Маҳмуд Трезеге, Абдалла Саид; Рамазон Собхи, Марван Муҳсин.

УругвайФернандо Муслера; Гильермо Варела, Хосе Мария Хименес, Диего Годин, Мартин Касерес; Наитан Нандес, Матиас Весино, Родриго Бентанкур, Жоржиан Де Арраскаэта; Эдинсон Кавани, Луис Суарес.



Бош мураббийлар нима дейди?

Эктор Купер (Миср):


"Салоҳ тезкор равишда тикланмоқда. 100 фоиз ишонамаки у майдонга тушади. Ҳозирча унга кўпроқ ишонч бермоқчимиз. Шифокорлар унга иккита имконият беришмоқда: майдонга тушиш ёки бироз кутиш. Муҳаммад ҳеч нимадан қўрқмайди. Бу катта таваккал, агар майдонга тушгач ниманидир сезсак дарҳол чора қўллаймиз".

Оскар Табарес (Уругвай):

"Жамоамда барчаси жойида, аммо Мисрга қарши ўйин қандай кечишини билмайди. Бу ўйин сюрпризларга бой бўлиши мумкин".


Стадион ҳақида

“Екатеринбург Аренa” стадиони ҳақида нималарни билишимиз керак?


ЖЧ-2018. Миср терма жамоасининг расмий қайдномаси

ЖЧ-2018. Уругвай терма жамоасининг расмий қайдномаси

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика