UZ

Сўнгги янгиликлар

23:28Ла Лига. "Барселона" "Реал Сосьедад"га қарши ўйинда камбэк қайд этди, Ямал тушганидан бир дақиқа ўтиб ғалаба голига ассистентлик қилди  57 23:13ОПЛ. "Сабаҳ" ўз уйида "Сумқайит" билан дуранг ўйнади, Раҳмоналиев тўлиқ ҳаракат қилди  0 22:52Илёс Зейтуллаев: "Майдонни бундай ажойиб ҳолатга келтирган инсонларга раҳмат. "Қўқон-1912"га қарши учрашувларимиз қизиқарли бўлмоқда"  3 22:43АПЛ. "Арсенал" "Ньюкасл"га қарши ўйинда камбэк қайд этиб, ғалабага эришди   21 22:20"Насаф"нинг "Ал Ҳилол"га қарши ўйиндан олдинги машғулотларидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 21:45Баҳром Ҳайдаров: "Чиройли ўйин гувоҳига айландик, дуранг адолатли натижа"  1 21:19"Ал Ҳилол"нинг Қаршидаги машғулотларидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  7 21:08Туркия Суперлигаси. Шомуродов гол урган ва Файзуллаев захирадан майдонга тушган ўйинда "Башакшехир" мағлуб бўлди, "Ризеспор"да ҳам 0 очко  19 20:44Симоне Инзаги: "Насаф" қанчалик кураш тақдим эта олишини Жиддада намойиш этди"  6 19:58"Ал Иттиҳод"да Бланнинг ўрнини таниқли мутахассис эгаллаши мумкин  6 19:35Матбуот анжумани. Рўзиқул Бердиев: "Ал Ҳилол"нинг салоҳияти ёки фамилиясидан қўрқишимиз эмас, майдонда боримизни бериб курашишимиз керак"  12 19:26Суперлига. "Бунёдкор" "Қўқон-1912" майдонида жанговар дуранг қайд этди  5 18:50"Манчестер Юнайтед" "Атлетико" хавбекини сотиб олиши мумкин  1 17:31Мбаппе, Винисиус ва Беллингем - "Реал"нинг Қозоғистондаги "Қайрат" билан ўйин учун қайдномасида  7 17:06Карвахаль: "Зарба қабул қилиб олганингда ундан ижобий хулоса чиқариш керак"  8

ЖЧ-2018. Колумбия-Англия 1:1 Пеналтилар серияси- 3:4+ФОТО Янгиликлар

ЖЧ-2018. Колумбия-Англия 1:1 Пеналтилар серияси- 3:4+ФОТО

ЖЧ-2018 нимчорак финалидан ўрин олган сўнгги беллашувда Колумбия ва Англия терма жамоалари ҳисоб-китоб қилишади.

ЖЧ-2018.

1/8 финал.

Москва. “Открытие Арена”

Колумбия – Англия

Колумбия – Оспина, Мина, Мохика, Арьяс, Санчес, Лерма, Санчес, Куадрадо, Барриос, Кинтеро, Фалькао.

Англия –Пикфорд, Уокер, Стоунз, Янг, Магуайр, Алли, Лингард, Стерлинг, Хендерсон, Триппьер, Кейн.

Нимчорак финалнинг энг сўнгги учрашуви бошланиши арафасида.... Жамоалар майдонда... Колумбия мадҳияси ижро этилмоқда... Энди эса инглизлар куйлашмоқда...

УЧРАШУВ БОШЛАНДИ!!!

Беллашувнинг дастлабки 10 дақиқаси ортда қолди.... Учрашув "темп"и юқори, гарчи дарвозалар олдида яққол голга тортадиган вазият юзага келмаган бўлсада....

16-дақиқа. Ўнг қанотдан Триппьернинг ҳаволатиб узатиб берган тўпини Харри Кейин катта қийинчилик билан дарвозанинг узоқ бурчагига йўналтирди. Тўп дарвоза тўсини устидан ўтиб тўрга бориб тушди... Кеча Белгия термасининг илк голи (Вертонген киритганди) худди шу тахлит дарвозага урилганди...

Учрашувни бевосита стадиондан Колумбиянинг ўтмишдаги машҳур футболчиси Карлос Валдеррама  бевоиста стадиондан туриб кузатиб бормоқда...

ХАВФЛИ ВАЗИЯТ!!! Харри Кейинг нисбатан колумбиялик ҳимоячилар ўз жарима майдончалари яқинида қўполлик ишлатишди. Хавфли жарима тўпи... ЗАРБАААА!!!! Триппьенинг "жонли девор" устидан ошириб йўллаган зарбаси дарвоза устуни олдидан ўтиб кетди.... Биринчи бўлим якунига 5 дақиқа қолди...

Бўлимниг сўнгги дақиқаларида инглизлар яна икки бор рақиб дарвозаси олдида хавфли вазиятлари уюштиришди. Дастлабкисида колумбиялик ҳимоячилар, кейингисида Лингард ноаниқ зарба берди.

БИРИНЧИ БЎЛИМ ЯКУНЛАНДИ....

Иккинчи бўлим бошланди...

ПЕНАЛТИ! Шубҳасиз. Колумбиялик ҳимоячи Кейнги нисбатан қўполлик ишлатди ва вазиятга яқин турган ҳакам иккиланишсиз "нуқта"ни кўрсатди... Тўп олдида Харри Кейин... 

ГОООЛЛЛЛЛ!!!!!!!!!! Кейн дарвозабони чап бурчакка "йўналтириб", тўпни дарвозага аниқ йўллади -0:1

Инглизлар ҳисобда олдинги чиқиб олганларига қарамай тезкорликни сусайтиришгани йўқ. Жанубий америкаликлар асосан ҳимояланишмоқда...

81-дақиқа. Англиялик марказий ҳимоячиларнинг қўпол хатосидан кейин Колумбия тезкор қарши ҳужмни уюштирди тўп ўнг қанотда "очилиб" бораётган Куадрадога оширилди. Хуаннинг яқин бурчакка йўллаган кучли зарбаси ноаниқ чиқди. Колумбияликларнинг иккинчи бўлимдаги энг хавфли вазияти..

87-дақиқа. Яна Колумбия ҳужумда. Фалькаонинг жарима майдончаси ичида йўллаган кучли зарбасини инглизлар посбони эгаллаб олди...

90+3 дақиқа. Урибенинг кутилмаганда йўллаган кучли ва аниқ зарбасини Пикфорд қийинчилик билан қайтариб қолди.... Йил сэйви)

ГОООООЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Бурчакдан узатилган тўпни Йерри Мина боши билан дарвозага йўналтирди. Тўп дастлаб ерга кейин ҳимоячига ва тўсинга тегиб тўрга йўл олди. Ажойиб сўнгги дақиқа -1:1.

Учрашувнинг асосий вақтида томонлар ғолиб номига ойдинлик кирита олишмади. 15 дақиқадан иборат иккита қўшимча таймларни кўрамиз..... 

Экстра таймни колумбияликлар анча фаол ўтказишмоқда....

103-дақиқа. Чап қанотдан ҳаволатиб жарима майдончасига узатилган тўпни икки ҳимоячи қўршовида турган бўлишига қарамай Радамел Фалькао боши билан дарвозага йўналтирди. Тўп дарвоза устуни олдидан ўтиб кетди...

БИРИНЧИ ҚЎШИМЧА ТАЙМ НИҲОЯСИГА ЕТДИ...

ИККИНЧИ ЭКСТРА ТАЙМ БОШЛАНДИ....

Инглизларнинг илк ҳужуми хавфли чиқди. Варди чамаси 10 метрлардан тўпни тўхтатасдан дарвозага йўллади. Оспина тўпни эгаллаб олди...

112-дақиқа. Денни Роуз чап қанотдан рақиб жарима майдончасига ёриб кирли ва чап оёқа узоқ пастки бурчакка зарба берди. Зарба голга айланишига сантиметрлар етишмади...

Иккнчи экстрам таймга бир дақиқа қўшиб берилди... Афсуски, қўшимча таймларда ҳам гол уриш ҳеч бир жамоага насиб этмади. Буёғи пеналтилар серсиясини кузатамиз...

Ғолиб номини пеналтилар серияси аниқлаб беради....

"Серия"ни колумбияликлар бошлаб беришади...

Фалькао... Гол -1:0

Кейн... Гол-1:1

Куадрадо... Гол-2:1

Рэшфорд... Гол-2:2

Мурье... Гол -3:2

Хендерсон. Голл эмас... Оспина тўпни қайтарди-3:2

Урибе... Зарба. Тўп тўсинга тегиб қайтди- 3:2

Триппье... Гол- 3:3

Карлос Бакка... Зарба. Пикфорд Бакканинг зарбасини қайтариб қолди - 3:3.

Эрик Дайер.... гол урса Англия чорак финалга чиқади... Зарбаа....  ГОЛЛЛ!!!!! 4:3...


АНГЛИЯ ЧОРАК ФИНАЛДА!

Колумбия

Йерри Мина - 90', Радамель Фалькао - 121', Хуан Куадрадо - 121', Луис Муриэль - 121'

Чемпионат Мира. 1/8 финал . 1/8-тур

04/07/2018, 00:00

5
:
4
Тугади

Англия

Гарри Кейн - 57', Гарри Кейн - 121', Маркус Рэшфорд - 121', Киран Триппьер - 121', Эрик Дайер - 121'

Стадион: Spartak Stadium, 44190 томошабин

Бош ҳакам: Mark Geiger

45'
90'
120'
41'  Вильмар Барриос
52'  Сантьяго Ариас
54'  Карлос Санчес
61'  Джефферсон Лерма (Карлос Бакка)
63'  Радамель Фалькао
64'  Карлос Бакка
79'  Карлос Санчес (Матеус Урибе)
88'  Хуан Кинтеро (Луис Муриэль)
90'  Йерри Мина
90'  Хуан Куадрадо
116'  Сантьяго Ариас (Кристиан Сапата)
118'  Хуан Куадрадо
56'  Джордан Хендерсон
57'  Гарри Кейн
69'  Джесси Лингард
81'  Деле Алли (Эрик Дайер)
88'  Рахим Стерлинг (Джейми Варди)
102'  Эшли Янг (Дэнни Роуз)
113'  Кайл Уокер (Маркус Рэшфорд)

Рейтинг: +23   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика