UZ

Сўнгги янгиликлар

09:40"У яқин кунларда келишини эшитдим. Барчаси душанба куни ҳал бўлади" — МТЖ мураббийи Каннаваро ҳақида  2 09:16Каннаваро Ўзбекистон терма жамоасида Европанинг кучли терма жамоалари мураббийларидан кўра кўпроқ маош олади  12 08:30Клейди Даци: "Биз учун энг муҳим нарса - кўпроқ очко тўплаш"  0 08:02Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор  2 07:32Постекоглуга сўнгги имконият берилди  4 07:10Суперлига. ОКМК – "Қўқон-1912" 0:1   1 01:33"Спорт-Экспресс": Каннаваро Ўзбекистон терма жамоасида Дешамдан кўп маош олади  48 01:00Аргентина термасининг октябрь ойидаги ўртоқлик ўйинлари учун қайдномаси эълон қилинди  2 00:36Англияда рекорд ўрнатган мураббий МЮни текинга бошқаришга тайёр  3 00:17Франческо Тотти: "Фақатгина "Рома" бунга қодир бўлса керак"  1 23:48Никки Батт: "Манчестер Юнайтед"даги ҳолатни Пеп ва Клопп ҳам ўнглай олмайди"  3 23:26ЛаЛиганинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси эълон қилинди  2 23:05Суперлига. "Хоразм" – "Навбаҳор" 1:1  0 22:53Миржалол Қосимов: "Бугун тўп билан муомала қила олмадик"  2 22:26Баҳром Ҳайдаров: "ОКМКдек жамоани ютиш биз учун катта шараф"  3

ЖЧ-2018. Франция - Бельгия учрашуви чипталари ярим нархига сотилмоқда. Нега? Янгиликлар

ЖЧ-2018. Франция - Бельгия учрашуви чипталари ярим нархига сотилмоқда. Нега?

Бугун Россияда ўтаётган Жаҳон чемпионатининг дастлабки ярим финал баҳси бўлиб ўтади.

Санкт-Петербург шаҳрида Франция ва Бельгия терма жамоалари тўқнаш келишади. Эрта тонгдан шаҳарда футбол ҳавоси кезиб юрибди. Франция ва бельгиялик кўплаб мухлислар байрамни бошлаб юборишган.


Эътиборлиси айни пайтда шаҳардаги "Невский проспекти"да Бразилия, Аргентина ва мексикалик кўплаб мухлисларни учратиш мумкин. Улар нима қилишаяпти дейсизми? Бу мухлислар ўз севимли жамоалари шу босқичга етиб келишига ишониб, анча олдин ўйин чипталарини харид қилишган ва энди нейтрал учрашувга киришни истамай чипталарни сотишга уринишмоқда.


Жумладан 1-категориялик чипта кассадаги нархи 750 доллар, мухлислар 400 доллардан сотишмоқда. 2-категория 300 ва 3-категориялик чипталарни эса 200 доллардан сотишга ҳаракат қилишмоқда.  

Ундан ташқари кассаларда хатто энг қиммат, 1-категориялик чипталар бемалол сотилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Франция - Бельгия учрашуви ғолиби финалга чиқади.


Рейтинг: +18   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика