UZ

Сўнгги янгиликлар

15:54Ҳали қайдномага ҳам кириб улгурмаган "Насаф" легионери сафдан чиқди  0 15:35"Олимпик"нинг қарзи 3 миллиардга етди, 4 ойдан буён маош йўқ  1 15:20"Тоттенхэм" яна оғзидаги ошни "Арсенал"га олдирмоқда   2 14:55"Реал" собиқ футболчиси "Байер"га ўтади  2 14:23"Эвертон" "Саутгемптон" вингерини 50 млн евро эвазига сотиб олди  0 13:55"Фенербахче", "Ризеспор" академиялари қатнашган халқаро турнирда "Бунёдкор-2011" бош совринга эга чиқди, иккинчи ўрин "Пахтакор-2011"га насиб қилди  1 13:35Факт. "Сўғдиёна" ўз тарихида учинчи маротаба Ўзбекистон Кубоги ярим финалига чиқди   2 13:1516 ёшли Рио "Ливерпуль" тарихига кирди   3 12:55Факт. "Навбаҳор" 8 йилдан сўнг дарвозасидан 4 та гол ўтказди  4 11:46"Сўғдиёна" мураббийи: "Бу йилги мақсадимиз - Ўзбекистон Кубоги"  7 11:21Факт. "Сўғдиёна" Ўзбекистон Кубогида 20 йилдан сўнг "Навбаҳор"ни ютди  4 10:50"Реал" футболчиси Лига 1 чемпионатига кўчиб ўтиши мумкин  0 10:33Пролига. Бугун 13-тур якунланади  0 10:05ПСЖ Доннаруммага нарх белгилади  7 09:40МЮнинг яна бир иқтидор соҳиби ёзда жамоани тарк этмоқчи  4

ЖЧ-2018. Бугун яна сенсация юз берадими? Янгиликлар

ЖЧ-2018. Бугун яна сенсация юз берадими?

Бугун Жаҳон Чемпионати 1/8 финалининг навбатдаги икки ўйини бўлиб ўтади.

Бугун Бразилия куннинг дастлабки ўйинида Мексикага қарши майдонга тушса, иккинчи учрашувда Бельгия "самурайлар"га қарши баҳс олиб боради.

 

Бразилия – Мексика. Душанба, 19:00

Бразилия терма жамоаси кетма-кет ўн йил Жаҳон Чемпионатининг гуруҳ босқичидан чиққан. Саралаш босқичида жамоа кетма-кет 9 маротаба зафар қучган ва гуруҳ босқичида ҳам ажойиб ўйин кўрсата олди. Аммо, бу жамоа плей-оффда ҳам ғалаба қозонади дегани эмас.

Бразилияликлар яна бир нечта футболчиларни “йўқотса”, рақибига қарши чиқиши осон бўлади. Гуруҳ босқичида олган жароҳати туфайли ярим ҳимоячи Дуглас Коста учрашувни ўтказиб юборадиган бўлди. Шу билан бирга, бели шикастланган Марсело ҳам ўйинда иштирок этиши ҳали аниқ эмас.

Мексика терма жамоаси икки футболчидан умид қилмаса ҳам бўлади. Диего Рейес тиззасидан жароҳат олгани, Эктор Морено эса дисквалификация туфайли ўйиндан четда қолмоқда. Аммо, бу ўйинчиларнинг йўқлиги Мексика терма жамоасини сезиларли даражада заифлаштирмайди.

Бельгия – Япония. Душанба, 23:00


Шубҳасиз, Роберто Мартинеснинг жамоаси кучли. Бироқ, ҳозирги чемпионатда қанчадан-қанча кутилмаган воқеалар юз берди. Шу сабабли, “қизил иблислар” бугунги учрашувда ютади дейишга шошилиш ноўрин. Япония термаси белгияликларга қарши бор кучи билан курашади, балки кутилмаган қарши ҳужумлар ва зарбалари билан уларга етарли муаммо туғдира олар?!

Белгия гуруҳ босқичида барча рақибларидан устун келди. “Қизил иблислар” Панама, Тунис ва ҳаттоки, инглизларни ҳам мағлуб этди. Шу ўринда, Англия биринчи ўринда бўлмаслик учун қўлидан келган барча ишни қилганини ҳам таъкидлаш лозим. Кун чиқар юрт вакиллари эса сариқ карточкаларининг сони камроқ бўлгани эвазига Сенегални ортда қолдириб, плей-оффга чиқди. Аслида, Колумбия устидан қозонилган ғалаба ва Сенегал билан бўлган дурранг натижа японияликлар 1/8 финалга йўлланмани қўлга киритишлари учун етарли бўлди.

Эҳтимол, кеча испанлар ва россияликлар ўртасида бўлган кутилмаган баҳс каби, бугунги ўйинлар ҳам қатор янгиликларга бой бўлар?! Роберто Мартинес жамоасининг ҳужумдаги имкониятлари етарлича. Терманинг олдиндаги ўйинчилари анча кучли, айниқса, Де Брюйне, Азар ва Лукаку. Баҳс Япония термаси учун анча қийин кечиши аниқ, бироқ, бу турнирда иложи йўқ нарсанинг ўзи йўқдек.  


Нозима Зарипова таржима қилди

Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика