UZ

Сўнгги янгиликлар

00:46РПЛ. ЦСКА учта қизил карточка кўрсатилган Москва дербисида "Спартак"га мағлуб бўлди, Файзуллаев 63 дақиқа ўйнади  4 00:45А Серия. "Милан" "Монца" меҳмони бўлмоқда (онлайн ҳисоб)  0 00:10Жамшид Саидов: "Дарвозамизга киритилган илк гол кулгули бўлди, иккинчисида эса тўпни ўз дарвозамизга киритиб қўйдик"  1 23:2436 ёшли Марсело клубсиз қолди  2 22:58Лига 1. "Ланс" меҳмонда ПСЖга минимал ҳисобда мағлуб бўлди, Ҳусанов 60-дақиқада қизил карточка олди  69 22:41Икарди Ванда билан қайта бирга бўлиш учун Аргентина чемпионатига қайтишга тайёр  8 22:00А Серия. "Ювентус" "Удинезе" меҳмони бўлмоқда (онлайн ҳисоб)  4 21:57АПЛ. "Ливерпуль"дан камбэк, "Ман Сити" эса меҳмонда мағлубиятга учради  14 20:34"Ювентус" тўрт футболчига қизиқиш билдирмоқда, улар орасида ПСЖ аъзоси ҳам бор  0 19:37"Локомотив" - "Рубин". Ашурматов асосий таркибда  0 19:27АПЛ. "Арсенал" мағлубиятга учради  9 19:25Денис Коростиченко: "Кетма-кет иккинчи ўйинда бир хил хато туфайли гол ўтказиб юборяпмиз"  0 19:18"Ливерпуль" - "Брайтон", "Борнмут" - "Манчестер Сити" учрашувлари учун асосий таркиблар эълон қилинди  8 19:16Суперлига. "Динамо" супер ва автоголлар эвазига "Қизилқум"ни мағлуб этди  9 18:39Сергей Лушчан: "Футболчи индивидуал хатога йўл қўйяптими, демак унинг маҳорати бўйича саволлар бор. Мақсадлар масаласи бўйича муваффақиятсиз мавсум бўлгани аниқ"  5

ЖЧ-2018. Бельгия устози Мартинездан ажойиб ўзгаришлар ва даҳшатли "камбэк"! Янгиликлар

ЖЧ-2018. Бельгия устози Мартинездан ажойиб ўзгаришлар ва даҳшатли "камбэк"!

ЖЧ-2018 нимчорак финал доирасидаги Бельгия - Япония учрашуви якунланди.

        ЯНГИЛАШ

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ


Бельгия

Ян Вертонген - 69', Маруан Феллени - 74', Насер Шадли - 90'

Чемпионат Мира. 1/8 финал . 1/8-тур

03/07/2018, 00:00

2
:
3
Тугади

Япония

Генки Харагучи - 48', Такаси Инуи - 52'

Стадион: Rostov Arena, 41466 томошабин

Бош ҳакам: Malang Diedhiou

45'
90'
65'  Дрис Мертенс (Маруан Феллени)
65'  Янник Феррейра-Карраско (Насер Шадли)
69'  Ян Вертонген
74'  Маруан Феллени
74'  Эден Азар
90'  Насер Шадли
90'  Тома Менье
40'  Гаку Шибасаки
48'  Генки Харагучи
48'  Гаку Шибасаки
52'  Такаси Инуи
52'  Синдзи Кагава
81'  Гаку Шибасаки (Хотару Ямагучи)
81'  Генки Харагучи (Кэйсукэ Хонда)


- Драматик ўйин тугади! Бельгиядан ажойиб "камбэк"! Япония эса қаҳрамонларча ютқазди. Супер ўйин учун ҳар иккала жамоага раҳмат! Бельгия Россиядаги мундиалдаги юришини давом эттиради. Кейинги бекат - чорак финалдаги Бразилия!

94. ГОООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ! ШАДЛИ!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!! Бельгиядан қарши ҳужум!!! Шадли бу сафар бўш қолган дарвозани ишғол этди! Бельгияга қойил! "КАМБЭК"! РОБЕРТО МАРТИНЕЗдан ажойиб ўзгаришлар! Аввалига Феллайни ҳисобни тенглаштирди. Мана охирги сонияларда ШАДЛИ ғалаба тўпига муаллифлик қилди! ҚОЙИЛ!

- Қўшиб берилган дақиқаларда Хонданинг узоқдан жарима зарбасидан тепган тўпини Куртуа катта қийинчилик билан қайтариб юборди.

90. Тибо Куртуа қийин вазиятда жамоаси жонига оро кирди. Акс ҳолда Витселнинг боши билан йўллаган зарбаси автоголга айланиши мумкин эди.

- Бу ўйинни кўрмай, ҳаммаси ҳал, Бельгия кучлику, деб ухлаганлар ростан ҳам "ухлади"!

87. Вертонгендан кучлиииии зарба! КАВАШИМА!!!!!!!! Кавашима қайтарган тўпни Феллайни дарвозага тўғриламоқчи бўлганда япониялик ҳимоячи японча ҳаракат билан уни зарарсизлантирди. Камига лайнсмен ҳам байроқчасини ишга солиб, бу вазиятда "микрафон" ўйиндан ташқари ҳолатда эканлигини кўрсатди.

86. КАВАШИМААААААААА! Сейвни иккиталик тарифи Кавашимадан! Аввалига Шадлини, кейин эса Лукакунинг боши билан берган жуда хавфли зарбаларини қайтарди. Қойил! Биринчи голдаги айбини "ювди"!

84. Кагава учинчи голни ҳам деярли тайёрлаб берди. Аммо захирадан майдонга тушган Хонда ушбу вазиятдан унумли фойдалана олмади. Кагава бугун ажойиб ўйин кўрсатмоқда.

80. Бельгия ҳамма ишни асосий вақтдаёқ ҳал этиш илинжида ёнмоқда. Япония эса ўз "ўлжа"сини қарши ҳужумда пойламоқда.

76. Бельгия устози Роберто Мартинезнинг қилган ўзгаришлари иш берди. Бельгия ҳужумни кучайтирмоқда, аммо Япония ҳам ҳужумда фаол. Ҳар иккала дарвоза олдида ҳам хавфли вазиятлар юзага келмоқда.

- Япониянинг иккита ажойиб зарбалари орқали киритилган голлари Бельгия бош билан урилган голлар билан муносиб жавоб қайтарди!

- Нималар бўляпти ўзи? Ўйинни кўряпсизми? Матнлини ўқияпсизми? Кўзларизга ишонмаяпсизми? Ишонаверинг, бу ЖЧ-2018! Ажойиб мундиал!

74. ГООООООООООООООООООООООООООЛ! "МИКРАФОН"! МАРУАН ФЕЛЛАЙНИ!!!!!!!!! ГОЛЛЛЛЛЛ! 2:2! Бельгиядан "камбэк"! Ажойиб ўйин!

70. Бельгия стандарт вазиятидан кейин тасодифий гол урди. Вертонгеннинг узоқдан тўпни жамоадошлари тараф боши билан оширган тўпи якунда дарвоза тўрига бориб тушди. Тушганда ҳам чиройли йўналиш орқали голга айланди.

69. ГОООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ! ВЕРТОНГЕН! ВЕРТОНГЕН! Ушбу ҳимоячи биринчи голда тўпни қўйвориб катта хатога йўл қўйганди. Айбини, хатосини "ювди". Бош билан чиройли гол! "Камбэк" кўрамиз шекилли?

69. Бельгия "камбэк" уюштиришга қодирми?

- Роберто Мартинез бир йўла иккита ўзгаришга қўл урди. Шадли ва Феллайни туширилди.

Японияда, Токиода аллақачон байрам бошланиб кетган

62. Хавфли вазият! Лукаку ҳарқалай майдонга чиққан экан. Ромелу ҳозир яхши вазиятга эга бўлди ва боши билан зарба берди. Ноаниқ.

- Бельгия танаффусдан кейин кийиниш хонасида қолиб кетди шекилли, а? Уларни майдонда кўрганлар борми? Кўряпсизми? Қани улар? Қани Де Брюйне? Қани Азар? Қани Лукаку? Қани Компани? Қани улар????

- Шарҳ: Шунчаки изоҳсиз! Даҳшат!

- Даҳшат! Шунчаки даҳшат! Япониянинг ўйини даҳшат! Япониянинг голлари даҳшат! Япония қилаётган иш даҳшат! Бельгия эса "японча" ҳайратда!


- Кагава тўпни олиб аввалига иккита ҳимоячини алдаган алдади, кейин тўпни сал орқароққа Инуига узатди. Инуи эса чамаси 24 метрлан масофадан тўпни Куртуа қўриқлаётган дарвозага шундай жойлаб қўйдики, Куртуа "қурт"дек қотип қолди! ГОЛ! Даҳшат!

52. ГООООООООООООООООООООООООЛ! ИНУИ!!!!!!!! ГОЛНИ ҚАРА, ГОЛНИ ҚАРА ОСИЁ! АЗИЯ! ЧЕМПИОНАТ АЗИЯ! ГОЛНИ ҚАРА! ИНУИ!

50. Бельгиянинг жавоби! Азар сал қолса ҳисобни тенглаштириши мумкин эди. Унинг дастлабки зарбаси дарвоза устунига тегиб қайтди, қайтган тўпга эса зарба беришга улгурмади Эден.

- Ажойиб! Япониянинг тезкор қарши ҳужуми ва Инуи бошлаган ҳужумни Харагучи кучли ва аниқ зарбаси орқали ҳисобни очмоқда. Харагучининг дарвозанинг пастки узоқ бурчагини кўзлаб йўллаган зарбаси жуда аниқ чиқди. Куртуа бу вазиятда ожиз қолди - 0:1!

48. ГОООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ! ЯПОНИЯЯЯЯЯЯЯЯЯЯ!!!! ХАРАГУЧИ!!!!!!!!!!!!!! 

46. Иккинчи тайм бошланди!

- Танаффус! Ҳозирча барчаси Япония фойдасига, Бельгия эса иккинчи бўлимда янада асабийлашади. Чунки гол ура олмаяпти. Ҳозирча биринчи бўлим "японча" режа асосида ўтди.

45. Кавашима яна бир зарбани бартараф этди.

44. Уҳҳҳҳҳҳҳҳҳ! Япония ҳужумда Бельгияни қалтирашга мажбур қилди. Аниқроғи Куртуани қўллари қалтириб тўпни оёқлари орасидан ўтказиб юборди. Инуи ва Наготомо уюштирган ҳужумни Осако муваффақиятли якунлаши мумкин эди. Аммо Осаки тўп унга келишини кутмагани боис тўпга зарба бера олмади. Аммо Куртуа шу секин зарбани ҳам ушлашда муаммога дуч келди.

43. Бельгия танаффусга қадар гол уриш иштиёқида ёнмоқда. Аммо ҳозирча барча ҳаракатлар бесамар.

40. Бельгия ҳужумда, Япония эса ҳимояда яхши кўринмоқда.

- Ўзбекистон терма жамоасининг Осиё Кубогидаги рақиби - Япония Бельгия билан Жаҳон чемпионатининг нимчорак финалида тенгма-тенг ўйнамоқда. Бизда эса яна деярли 5 ойдан сўнг старт оладиган Осиё Кубоги олдидан ҳали мураббий йўқ! Вақт эса ўтиб бормоқда...

36. Бельгиянинг ҳужумини Азар давом эттирди ва ўзи якунлаб қўймоқчи бўлди. Аммо унинг тепган зарбаси йўлига ҳимоячи туғаноқ бўлди. Иккинчи темпда давом эттирилган ҳужумни эса Витсель ўзининг зарбаси билан якунламоқчи бўлди. Аммо зарба ноаниқ чиқди.

35. Япония одатдагидек жуда тартибли ўйнамоқда. Айнан шу тартиб эвазига ҳозирча Бельгиядан қолишмаяпти.

33. Япония охирги дақиқалар ичида ўйинни нафақат ўз жарима майдончаси олдидан узоқлаштиришга муваффақ бўлди, балки ҳужумлар ҳам ташкил этишни уддасидан чиқмоқда.

31. Япониянинг ҳужуми! Куртуа ниҳоят ишга киришди. Хавфли зарба, аммо Куртуа учун бу ортиқча бош оғриқ эмас.

30. Япония ҳозирча 30 дақиқа Бельгия ҳужумларига дош берди. "Самурайлар"нинг бардоши яна қанчага етади?

28. Уҳҳҳҳҳҳҳҳҳҳ! Хавфли вазият! Де Брюйне томонидан ошириб берилган тўпни Компани дарвозага жойлашга уриниб кўрди. Аммо унинг зарбаси дарвозага аниқ бормади.

27. Бельгия ҳужумни кучайтиришда давом этади. Навбатдаги ҳавфли зарбани Кавашима қайтариб юборди!

25. Лукаку! Хавфли вазият! Ромелу Лукаку жарима майдончаси ичига оширилган тўпга зарба беролмади. Акс ҳолда таблодаги ҳисоб очиларди. Қулай вазият содир этилганди.


Яна ўша Лукаку ўйиндан аввал жамоадошларини руҳлантирувчи сўзларни айтмоқда

Тавсия қиламиз: "Биз жуда камбағал эдик, умуман пулимиз бўлмасди". Ромелу Лукаку ҳақида қайғули ҳикоя


20. Лукакунинг кучли зарбаси йўлига Наготомо ўзини қалқон қилди. Бельгия эса яна бир бор бурчак зарбасини амалга оширди. Буниси ҳам бесамар. Инуи хавфли бартараф этди.

19. Бельгия кўпроқ тўп билан муомула қилмоқда. Япония эса қарши ҳужум тактикасига таяниб ўйнашда давом этади.


Азар "самурайлар" томонидан ишончли кўриқланмоқда...


17. Бельгия ҳужумни кучайтирмоқда. Япония ҳимоячилари эса хушёр. Бурчак зарбаси ҳам Бельгияга наф келтирмади.

15. Япония ҳимоячиси жарима майдончаси ичида Карраскога нисбатан хавфли, аммо аниқ ўйнади.

12. Ўйин ҳозирча дарвозаларсиз давом этмоқда. Яъни уюштирилаётган ҳужумлар зарбага қадар етиб бормаяпти.

- Қизиқ факт: Сенегал Япония ўрин олган гуруҳда сариқ карточкалари эвазига қолиб кетди. Япония эса нимчорак финалда. Сенегаллик ҳакам Маланг Диедхиоу эса бугун Японияни учрашувини бошқармоқда.

9. Бельгия ниҳоят ҳужумга ўтди. Аммо Япония ҳимоячилари хавфни ўз вақтида бартараф этишди.

7. Япония тўпни Бельгиядан олиб қўйиб, ўз ўйинини рақибга таклиф этмоқда. Бельгия эса ҳозирча Кавашима дарвоза олдига яқинлаша олганича йўқ.

4. Бельгия тўп назоратини қўлга олиб, аста-секин позицион ҳужумга ўтиш палласини кутмоқда. Япония эса рақибга прессинг қўлламоқда.

1. Ўйиндаги илк ҳужумни Япония ташкил этди. Кагаванинг дарвоза томон тепган зарбасига аниқлик етишмади.

- ЎЙИН БОШЛАНДИ! 

- Диққат! Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда. Навбат ҳар иккала жамоаларнинг давлат мадҳияларига...

- Яна бир савол билан юзерларни, яъни "CA"ни ашаддий мухлисларини безовта қилмоқчиман! Сайтимизда бериб борилаётган ўйинларнинг матнли трансляциясини ҳам кузатиб борасизми? Ёки шунчаки изоҳ, яъни "коммент" қолдириш учун ўйин пайти сайтга кирасизми? Агарда барча ўйинларни матнли онлайн трансляциясини кузатган юзер бўлса, унда ўша содиқ ишқибозга савол: Қайси ўйиннинг матнли онлайн трансляцияси сизга маъқул келди?

- Юзерларга савол билан мурожаат қилмоқчиман: Бугунги ўйиндаги дастлабки голга ким муаллифлик қилади? Ёки автогол бўладими? Шунчаки тахмин қилиб кўрамиз. Зукко мухлисни топишга уриниб кўрамиз. Тахминларингизни изоҳда ёзиб қолдиринг...

- Ўйин бошланишига саноқли дақиқалар қолмоқда. Ушбу баҳсда ҳам сенсация гувоҳига айланамизми ёки кечагидек ўрганиб қолганимиз - 90 дақиқа эмас, балки 120 дақиқалик спектакль томоша қиламизми? Ушбу саволларга тез орада бошланадиган ўйин орқали жавоб топамиз.

Ассалому алайкум қадрли футбол ишқибозлари! Мундиалнинг ширин меваси бўлмиш нимчорак финалнинг яна бир ажойиб беллашуви Бельгия - Япония учрашувидан матнли онлайн трансляцияни эътиборингиза тақдим этамиз!



ЖЧ-2018.

Нимчорак финал.

Бельгия – Япония 3:2

«Ростов-Арена» стадиони.

Бош ҳакам
: Маланг Диедхиоу (Сенегал)

Голлар: Вертонген (69), Феллайни (74), Шадли (90) - Харагучи (48), Инуи (52).

Бельгия – Куртуа, Алдервейрелд, Компани, Вертонген, Менье, де Брюйне, Витцель, Феррейра Карраско (Шадли, 65), Мертенс (Феллайни, 65), Азар, Лукаку.

Япония – Кавасима, Сакаи, Йосида, Седзи, Нагатомо, Хасебе, Сибасаки (Ямагути, 81), Харагути (Хонда, 81), Кагава, Инуи, Осако.

Огоҳлантириш: Сибасаки (40).



Рейтинг: +38   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика