

Барча жамоалар биттадан ўйин ўтказиб бўлишди.
Биринчи турда Европанинг 14та жамоаси 8та ғалабага эришди, 4та дуранг ўйнади ва 2 бор ютқазди.
Осиёнинг 5та жамосидан 2таси ғолиб бўлди (Эрон ва Япония). Қолган уч жамоа мағлуб бўлди.
Жанубий Американинг 5та жамоасидан фақат Уругвай ғолиб бўлди холос. Ушбу қитъа жамоалари иккита дуранг ва иккита мағлубият қайд этишди.
Шимолий Американинг 3та жамоасидан биттаси (Мексика) илк турда ғолиб бўлди. Қолган икки жамоа ютқазди.
Африканинг 5та жамоасидан фақат Сенегал биринчи турда 3 очко олди. Қолган 4та жамоа эса мағлубият аламини тотиб кўришди.




