Жазоир ёшлар терма жамоаси мураббийи футболчига тарсаки туширди
27 мар 2024 01:15
Янгиликлар
Жазоир ёшлар терма жамоаси мураббийи футболчига тарсаки туширди
Жазоир U-20 терма жамоаси бош мураббийи Ясин Манаа Тунисга қарши ўртоқлик ўйини чоғида шогирдларига шапалоқ тортиб юбориб, баҳс-мунозараларга сабаб бўлди.
Учрашув давомида юзага келган жанжал чоғида Манаа вазиятни тинчитишга киришган ва томошабинлар кўз ўнгида ўз шогирдларининг юзига тарсаки тушириб, уларни майдонга қайтишга ундаган. Бу ҳаракат эса ижтимоий тармоқларда норозиликларга сабаб бўлди.
Кўпчилик мураббийнинг ишини қоралаб, уни лавозимидан озод этиш кераклигини таъкидлади.
Беллашув 3:2 ҳисобида Тунис ёшлари фойдасига ҳал бўлган.
Ўхшаш янгиликлар
17:48
Мундиалга саноқли кунлар қолди: Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг гуруҳдошлари таркиби аниқ! 6
12:37
Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг Жаҳон чемпионатида иштирок этувчи якуний таркиби эълон қилинди 19
championat.asia
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Суперлига. "Шўртан" голларга бой ўйинда ОКМКни мағлуб этди
ЎзФҲМ Найим Қосимовга финалдаги ҳаракатлари учун неча баҳо қўйгани маълум
Фикрлар