UZ

Сўнгги янгиликлар

08:27Шомуродов келажаги борасида бир қарорга келди  0 08:02Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Реал" ва "Ал Ҳилол" кейинги босқичга йўл олди  7 07:30Суперлига. Қаршида турнинг марказий учрашуви бўлиб ўтади  2 01:57Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Манчестер Сити" "Ювентус"ни "янчиб ташлади"  33 01:24"Арсенал" Родригога альтернатив топиб қўйди  0 00:35Суперлига. "Андижон"дан сафарда камбэк!  1 00:27"Ливерпуль" футболчиси учун уч топ-клуб курашади  4 23:43Тер Штеген Франция сари йўл олиши мумкин  2 23:21Ҳаким Фузайлов: "Бешта гол урадиган ўйинимизда учта гол ўтказдик"  4 22:59Максим Шацких: "Бундай голлар ўтказмаслик керак"  8 22:29Кристиан Эриксен: "Манчестер Юнайтед"га келиб, юраги ҳаста бўлган оддий одам эмас, ҳақиқий футболчи эканлигимни исботладим"  1 21:59Суперлига. Жиззахдаги драмада "Андижон" "Хоразм" устидан иродали ғалабага эришди  59 21:24Криштиану Роналду шартнома узайтирилгани ҳақида: "Менинг амбицияларим тугамайди"  28 20:59U21 биринчилиги. Пешқадамлар баҳсида дуранг, "Сўғдиёна", "Андижон", "Машъал"дан камбэк ва бошқа натижалар  1 20:17"Окленд" 1 млн долларни футболчилар ҳамда ходимлар ўртасида тақсимламоқчи  1

“Жайҳун” биринчи лигага ўтиш турнирида қатнашади Янгиликлар

“Жайҳун” биринчи лигага ўтиш турнирида қатнашади

Хоразм вилоятининг Ҳазорасп тумани воҳанинг футболи анча ривожланган марказлари сирасига киради.

Муболаға эмас, қатор йиллардан бери туманнинг турли ёш тоифасидаги жамоалари вилоят биринчиликларининг етакчиларидан бири ҳисобланади.

Бинобарин, бир неча йил аввал “Ҳазорасп” жамоаси Ўзбекистон чемпионатининг биринчи лигасида қатнашиб, чиройли ўйинлари билан ҳазорасплик футбол ихлосмандларига қувончли онларни туҳфа этгани бор гап. Буни ҳанузгача маҳаллий мухлислар ҳузур билан эслаб юришади. Айни дамда, туманда ушбу анъанани қайта тиклаш борасида саъй-ҳаракатлар амалга ошириляпти. Шу ниятда жорий йил бошида “Жайҳун” жамоасига асос солинди. Жамоа  бош мураббийлигига вилоятнинг тажрибали мутахассиси Вали Султонов тайинланди. Кўплаб иқтидорли ёш “чарм тўп” усталари жамоага жалб қилинди.

Ўз навбатида “Жайҳун” жамоаси жорий йилги мавсумни юқори даражада ўтказди. Хоразм вилояти биринчилиги, яъни иккинчи лига мусобақасида муносиб тўп суриб, чемпионликни қўлга киритди. Хоразм вилояти ҳокими кубоги ва Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов хотирасига бағишланган турнирда иккинчи ўринни эгаллади. Шунингдек, вилоят кубогининг финалигача етиб борди. Табиийки, ушбу муваффақиятлар  беэътибор қолмади. Куни кеча Ҳазорасп тумани ҳокими Ўктамбой Қурбанов жамоа мураббийи ва футболчиларини ҳузурига таклиф этди.

Ҳазорасп тумани ҳокимлигида бўлиб ўтган учрашувда туман ҳокими Ў.Қурбанов сўзга чиқиб, юртимизда спорт, хусусан, футболни ривожлантириш борасида олиб борилаётган ибратли ишлар, унинг мазмун ва моҳияти ҳақида атрофлича тўхталиб, “Жайҳун” жамоаси аъзоларини эришган ютуқлари билан қизғин қутлади. Тадбирда қатнашган Хоразм вилояти футбол федерациясининг биринчи вице президенти Равшан Атажонов ҳам жамоанинг келгуси фаолиятига омад тилади.
Тадбир доирасида  2017 йилги Хоразм вилояти чемпиони - “Жайҳун” жамоасини тақдирлаш маросими ҳам ўтказилди. Тантанали тарзда жамоага биринчи даражали диплом, жамоа аъзоларига диплом, медаль ва совғалар топширилди.

- Бугун жамоамиз учун қувончли кун, -дейди жамоа бош мураббийи В.Султонов. -Фурсатдан фойдаланиб, мавсум давомида бизни қўллаб-қувватлаган туман ҳокимлигига миннатдорлигимизни изҳор қиламиз. Зеро, ушбу рағбат футболчиларимизни юқори марралар сари талпинтирди. Эндиликда, Ҳазорасп тумани, умуман, вилоятимиз футболи шарафини республика миқёсидаги мусобақаларда ҳам улуғлашга ҳаракат қиламиз. Бу футболчиларимизнинг орзусига айланган. Мақсадимиз ушалиши йўлида эса бор куч ва ғайратимизнинг сарфлашга тайёрмиз.

Дарҳақиқат, “Жайҳун” жамоаси яқин орада бошланадиган Биринчи лигага ўтиш турнирига жиддий тайёргарлик кўрмоқда. Жамоа аъзолари  биринчи лига йўлланмасини қўлга киритиб, Ҳазораспга катта футболни олиб келишни мақсад қилишган. Бу йўлда уларга эзгу ниятимизни билдирамиз.

Икром  ХУДОЙБЕРГАНОВ.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика