Жавоҳир Сидиқовни табриклаймиз!

Narzulla Saydullayev
8 дек 2017, 11:16
Бугун “Қўқон-1912” жамоаси етакчи аъзоларидан бири бўлмиш – Жавоҳир Сидиқовнинг туғилган куни.

Бугун Қўқон футболининг жавоҳири дея эътироф этилаётган ёш футболчи ўзининг 21 ёшини қарши олмоқда. Шу муносабат билан “Қўқон-1912” жамоаси раҳбарияти, мураббийлар штаби, футболчилар ва мухлисларимиз номидан Жавоҳирни чин юракдан табриклаймиз. Унга сиҳат-саломатлик, футболчилик фаолиятида омадлар тилаб қоламиз.

Ўзининг ёрқин ўйинлари билан Қўқонлик кўп сонли мухлисларнинг эътиборини қозонган Жавоҳир Сидиқов айни дамда Ўзбекистон ёшлар (U-23) терма жамоаси билан Таиландда бўлиб турибди.

Туғилган кунинг билан, Жавоҳир!


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: kokand1912.uz

Сўнгги янгиликлар

Барча ›