

Учрашувдан кейин Ўзбекистон ёшлари ярим ҳимоячиси Жавоҳир Сидиқов ўз фикрларини билдирди.
"Ироқ миллий терма жамоасига қарши ўйин оғир ўтди. Ўзимиздан катта футболчиларга қарши ўйнаш доим оғир. Бизнинг жамоага ҳам 3 нафар ёши катта футболчининг қўшилгани албатта ёрдам берди.
Кўплаб дўстларимиз билан кўришдик, анчадан буён бу таркибда ўйнамагандик. Бундай йиғинлар ва ўйинлар янада кўпроқ бўлишини истардим. Шунда тажриба ҳам ошарди, йигитлар билан ҳам кўришиб турардик", - дейди Сидиқов.



