

Ушбу баҳсда “темирйўлчилар” рақибларини йирик 4:0 ҳисобида мағлуб этди. Ўйиндан сўнг “Қўқон-1912” жамоаси футболчиси Жавоҳир Сиддиқов ўз фикрларини билдирди.
“Биз чемпионатимизни энг кучли жамоасига қарши баҳс олиб бордик. “Локомотив”га қарши ўйнаб кучимиз қай даражада эканлигини билиб олдик. Асосан, иккинчи бўлимда яхши ўйин кўрсатдик. Бундай ўйинларда омад ҳам керак бўлади. Кучимиз етмагани учун мағлуб бўлдик. Мағлубият ҳам ғалаба ҳам ўткинчи туйғу. Энди бу учрашувни унутган ҳолда кейинга баҳсга тайёрланишимиз керак”, - дейди “Қўқон-1912” жамоаси футболчиси Жавоҳир Сиддиқов.
Жаҳонгир Сотволдиев



