UZ

Сўнгги янгиликлар

13:53Мбаппе жиддий жароҳатдан қутулиб қолди. У кейинги ҳафтада "Реал" билан машғулот ўтказиши мумкин  0 13:10"Бавария" 39 ёшли Нойер билан шартномани узайтиради?  2 12:32"Манчестер Юнайтед" "Реал" ярим ҳимоячисига эътибор қаратди  2 12:02Кевин Амаро: "Ўзбекистон - биз учун сирли жамоа"  2 11:29"Ювентус" Сандро Тонали учун "Манчестер Юнайтед" билан баҳслашади  0 10:55Англиялик футболчи одам ўлдиргани учун қамоқхонада ўтириб чиқиб, собиқ жамоасига қайтди  3 10:30Marca нашри "Реал Мадрид"нинг шорт-листидан ўрин олган уч нафар ҳимоячи номини эълон қилди  2 10:02Футзал. "Сурхон" ва "Нефтчи"да мағлубият. "Бунёдкор" рақибига 8 та гол урди  0 09:33"Олтин тўп" соҳиби: "МЮ - футболчилар қабристонига айланиб қолди"  3 09:05"Реал Мадрид" юлдузи ҳам жароҳат олди  4 08:36"Барселона" футболчиси терма жамоа сафида жароҳат олди  5 08:14Сон Хин Мин рекорд ўрнатди  7 07:35Ўсмирларимиз бугун Туркияга қарши "Жар"да майдонга тушади  4 01:42ЖЧ-2026 саралаши. Украина Исландияда супер ғалаба қайд этди, Германия, Франциядан голлар шодаси ва бошқа натижалар  4 01:15Амир Галенои: "Жаҳон чемпионати олдидан бизга катта тажриба бўлди"  7

Жавоҳир Илёсов - "Металлург" билан ўйин, тайёргарлик ва энг яхши кўрган дарвозабони ҳақида Янгиликлар

Жавоҳир Илёсов - "Металлург" билан ўйин, тайёргарлик ва энг яхши кўрган дарвозабони ҳақида

"Локомотив" дарвозабони Жавоҳир Илёсов Coca Cola Суперлиганинг 8-тури доирасида "Металлург"га қарши ўйинолди фикрлари билан ўртоқлашди.

- "Металлург"га қарши ўйиндан олдинги фикрларингиз билан ўртоқлашсангиз...
- "Металлург" билан яхши ўйин бўлади. Нафақат "Металлург", балки, бошқа жамоалар билан ўтган ўйинлар ҳам қийин ўтди. Навбатдаги учрашувлар ҳам мураккаб ўтиши аниқ. Суперлигада оддий баҳслар ўтмаяпти. "Металлург" яхши жамоа, уларга қарши ўтадиган баҳсга яхши тайёргарлик кўряпмиз. Гарчи ОЧЛда мағлубиятга учраган бўлсак-да, жамоадошларимнинг кайфияти яхши ҳолатда.

- "Локомотив"га ўтиш ҳаётингизда нималарни ўзгартирди?
- "Локомотив"га ўтишим фаолиятимда катта ўзгаришларга олиб келди. Чунки барча футболчилар чемпион жамоада ўйнаш ёқимли. Мен ҳам ёшлигимдан чемпион жамоа таркибида ўйнашни мақсад қилгандим. Орзуларимга эришяпман. Энди келгусида яхши ўйинлар кўрсатиб, "Локомотив" мухлисларини хурсанд қилмоқчиман.

- Қайси дарвозабоннинг ўйинларига мухлиссиз?
- "Тоттенхэм" ва Франция термаси дарвозабони Уго Льориснинг ўйинлари менга ёқади. Ҳар доим унинг ўйинларини кўриб, ундан ўрганишга ҳаракат қиламан.

- Нега айнан дарвозабонликни танлагансиз? Дарвозабон бўлишга сизни нима ундаган?
- Ёшлигимдан кўриб, дарвозабонликка қизиққанман. Ёшлигимда Икер Касильяснинг ўйинларини кузатиб юриб, кўчаларда, асфальтларда футбол ўйнаб, оёқлар шилингунча тўп тепардик. Кейинчалик футбол мактабига бордим ва аста-секин улғайиб, орзуларимга эришмоқдаман.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика