UZ

Сўнгги янгиликлар

09:17Ўзбекистон кубоги. Бугун сўнгги чорак финалчилар аниқланади  0 08:48Ўзбекистон МТЖ аъзоси “Пахтакор“га қайтиши мумкин  4 08:20Клублар ўртасидаги ЖЧ. Чорак финал жуфтликлари билан танишинг  11 07:57Клублар ўртасидаги ЖЧ. Сўнгги чорак финалчи аниқланди  1 07:34Суперлига. Бугун "Динамо" "Нефтчи" учрашуви бўлиб ўтади  5 02:00Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Реал Мадрид" "Ювентус" минимал ҳисобда енгиб, чорак финалга йўл олди  55 00:50"Арсенал" Гёкереш билан деярли келишиб олди  0 00:25Премьер лигага қайтган "Сандерленд" ўз тарихидаги рекорд трансферни амалга оширди  0 23:50Александр Ляказетт Саудия Арабистони юқори дивизиони дебютанти таркибига бориб қўшилди  1 22:45"Вест Ҳем" молиявий фейр-плей сабаб Кудусни "Тоттенхэм"га арзонроққа сотиши мумкин  0 21:55"Фенербахче" Шкринярнинг тўлиқ трансфери устида ишламоқда  0 21:29Карвахаль ўзига рақобатчи бўлган Трентнинг "Реал"га келгани ҳақида гапирди  6 21:09Давиде Анчелотти "Реал"даги энг ёмон ҳолат ҳақида гапирди  0 20:45Клублар ўртасидаги ЖЧда яна бир Беллингем порламоқда. У "Боруссия" учун инглиз топ клублари таклифларини рад этган  3 20:19Расман: Кепа "Арсенал"га ўтди  0

Жавоҳир Илёсов: "Ҳали мавсум олдинда ва ўзимизни кўрсата оламиз" Янгиликлар

Жавоҳир Илёсов: "Ҳали мавсум олдинда ва ўзимизни кўрсата оламиз"

"Машъал" - "Металлург" 1:3 учрашувидан сўнг "газчилар" дарвозабони Жавоҳир Илёсов билан суҳбат уюштирдик ва саволларимизга жавоб олдик.

- "Машъал" жамоаси мавсумни кўнгилдагидек бошлай олмади. Сафарда ва ўз майдонида мағлуб бўлди. Бу борада нима дея оласиз?
- Ҳали мавсум олдинда. Бизда аҳил жамоа бор ва мавсум давомида буни исботлаймиз. Ўзимизни кўрсатишимизга ишонаман. Кейинги ўйинларда мухлисларни хурсанд қилиш учун майдонга тушамиз.

- Бу йил "Машъал" мавсумни Санжар Қувватовсиз бошлади. Санжар жамоани тарк этган ва энди сиз асосий таркиб учун Ботир Носиров билан рақобатдасиз. Бу борада фикрларингиз қандай?
- Мен нафақат Хомяковдан кўп нарсани ўрганмоқдаман балки Санжар Қувватовдан ҳам катта тажрибани олдим. Ҳозир ҳам қайси масала бўлмасин мурожат қилсам қўлидан келганича ёрдам беради. Мураббийим Павел Синелников менга катта футболда кўп нарса бермоқда. Ботир ака тажрибали дарвозабон ва бирга машғулот ўтказишимиз ҳам менга самарали бўлишига ишонаман. Агар мураббийлар менга ишонч билдирса албатта буни оқламоқчиман.



- Жавоҳир ушбу йилда "Машъал" жамоаси номида Олимпия терма жамоасида ҳам иштирок этиб қайтдингиз. Гарчи майдонга тушиш имкони бўлмаган бўлса ҳам бу сиз учун қай даражада муҳим бўлди деб ўйлайсиз?
- Самвел Бабаян жамоасида жуда катта тажриба тўпладим. Майдонга тушиш ёки тушмаслик жуда ҳам муҳим бўлди деб айта олмайман. Мени 23 талик таркибга муносиб кўргани учун аввало мураббийлар штабига, сўнгра "Машъал" жамоасига ҳам миннатдорчилик билдираман. Улар ўсишимга катта туррки бўлди дейишим мумкин. Бабаян турнирдан сўнг агар "Машъал"да ўйинларда майдонга тушсам миллий терма жамоага ҳам чақиришини айтди ва бу мени учун жуда катта рағбат бўлди.


"Машъал" матбуот хизмати


Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика