UZ

Сўнгги янгиликлар

00:06Мората ижтимоий тармоқлар ҳақида: "Родри қолганлардан хотиржамроқ"  0 23:09Фирмино ва Махрезнинг голлари туфайли "Ал Аҳли" йирик ғалабани тантана қилди  0 23:04Элит ОЧЛ. Остон Ўрунов жамоаси дурангга рози бўлди  4 23:00"Ал Ҳилол" - "Истиқлол"  2 22:42Эшитдик-да! "Пахтакор"нинг Эрон клубига қарши ўйини Тожикистонда ўтиши мумкин  6 22:13"Арсенал"ни тарк этаётган Эду Гаспар бирданига 3та клубни бошқаради ва маоши 3 баравар ошади  1 21:35"Ал-Райян" бош мураббийи: "Дастлабки турларда Саудия "гранд"ларига қарши ўйнадик. Икки жамоа учун ҳам очколар жуда-жуда зарур"  3 21:17Аморим "Манчестер Сити"га қарши баҳс ҳақида: "Агар "Спортинг" ютса кимлардир МЮга янги Фергюсон келяпти дейди"  2 19:52Бруну Фернандеш: "Тен Хагдан кечирим сўрадим"  5 19:211 ой олдин "Насаф"га мағлуб бўлган мураббий "Рома"да Шомуродовнинг янги устозига айланиши мумкин  6 18:52МЮ афсонаси: "Манчестер Юнайтед" - мутлақо ўртамиёна жамоа"  1 18:25Дербида кучлар тенг келди ГАЛЕРЕЯ  0 17:5619 ёшли тўпурар ва бошқалар — Суперлигада 23-турнинг энг яхшилари  3 17:30Эшитдик-да! "Металлург" ва "Қизилқум"га таъқиқ қўйилади, "Нефтчи" ва "Навбаҳор" ҳам жазоланиши мумкин  8 17:03Ўзбекистон МТЖнинг ноябрь ойидаги йиғин учун тахминий таркиби  58

Жавлон ураётган Жавлон Янгиликлар

Жавлон ураётган Жавлон

“Бунёдкор” бу мавсум бир қатор молиявий қийинчиликларни бошдан ўтказаётгани бор гап.

Жамоада норасман бўлса-да, кўтарма пуллари бекор қилинган. Ғалабали ўйинлардан кейин бериладиган мукофот пуллари эса ҳали берилмай келмоқда. Шунга қарамай, жамоа тиззалаб қолгани йўқ. Балки ўз ўйинини кўрсатишда давом этмоқда. 

Бунга бир нечта футболчиларнинг меҳнати-ю, жамоа бош мураббийи Миржалол Қосимовнинг зукколиги сабаб дея оламиз. “Бунёдкор”нинг ҳозирги таркиби ўша Ривалдо ва яна бошқа юлдузлар ўйнаган пайтдагидек юлдузли эмас. Ҳозирги жамоада машҳур номлар бор дея олмаймиз. Лекин шундай футболчи борки, у тиним билмай меҳнат қиляпти ва ҳар сафар жамоани ўз елкасида кўтариб юришига тўғри келяпти. Бу - жамоа сардори Жавлон Иброҳимов.

ИБРОҲИМОВ - ТЎПУРАР!
Ҳа, Жавлон Иброҳимов бугунги кунда Суперлиганинг энг яхши тўпурарларидан бири бўлиб турибди. Бу гапни биринчи бор эшитган мухлис ишонмаслиги аниқ. Чунки Жавлон кўп ўйинда майдонга тушгани билан кам гол уриши билан ёдда қолган. У ўйнайдиган амплуадан келиб чиқсак, Жавлонга ўхшаш футболчилар аслида кам гол уради, лекин майдонда катта ҳажмдаги ишни бажаради. 

Иброҳимов асосан “тозаловчи”, рақиб ҳужумларини “бўғиб қўйиш” билан шуғулланиши керак. Вазият бўлса гол уриши ҳам мумкин. Аммо Суперлигада шунча ҳужумчи бўла туриб айнан Жавлоннинг тўпурарлар пойгасида юқорига кўтарилиб олгани футболда камдан кам учрайдиган ҳолат. У ҳатто “Пахтакор” ҳужумчиси Исмоил Гонсалвеш билан “Қизилқум”нинг грузиялик легионери Элгужа Григалашвилини ҳам ортда қолдирди. 

Жавлон ҳозирча бу мавсум ҳисобидан 8та гол урди. У икки марта сафарда тўп киритган бўлса, қолган олтита голни уйдаги ўйинларда киритди. Иброҳимов “Бунёдкор” стадионида ўтган беллашувларда “Бухоро”, “Металлург”, “Насаф” ва “Қизилқум” дарвозасига биттадан, “Нефтчи” билан кечган ўйинда эса иккита гол урди. Шунингдек, сафарда “Қизилқум” ва “Сўғдиёна” дарвозасини ишғол этди. Қизиғи шундаки, Жавлон Иброҳимов гол урган ўйинларда “Бунёдкор” фақат ютиб келяпти. 

ЎТГАН ЙИЛ УМУМАН ГОЛ УРМАГАН ФУТБОЛЧИ
Жавлон Иброҳимов ўз голларини бу мавсумга олиб қўйган шекилли, негаки ўтган йил бирорта ҳам тўп киритмаганди. Ушбу ярим ҳимоячи ўтган йил олий лигада 26та ўйинда майдонга тушиб умуман гол урмаган экан. Лекин футболчининг бу йил омади келяпти. Айтиш мумкинки, Иброҳимов нафақат гол уряпти, балки жамоасининг ҳақиқий етакчиси сифатида ҳар ўйинда кўзга ташланяпти. Агар умумий ҳисобда оладиган бўлсак, Жавлон Иброҳимов 2011-2017 йилларда ҳаммаси бўлиб 9та гол урган. Бунинг учун унга 138та ўйин керак бўлган. Бу йил эса 15 ўйинда майдонга тушган таянч ярим ҳимоячиси 8 бор тўп киритишга муваффақ бўлди. 

Агар ҳар бир йил бўйича алоҳида оладиган бўлсак, Жавлон Иброҳимов илк бор олий лигада 2007 йил “Трактор” сафида майдонга тушган. Ўша мавсум у 9та ўйинда ҳаракат қилиб, гол ура олмаганди. 2008 йилни “Насаф”да ўтказган футболчи атиги тўртта учрашувда тўп тепиб, яна тўп кирита олмайди. Бу ҳолат 2009 йил “Локомотив”да ўйнаган пайтида ҳам рўй берган: 2та ўйин, гол йўқ. Иброҳимов ниҳоят олий лигадаги илк голини 2010 йил “Локомотив” сафида киритган. Ўша мавсум у иккита гол урганди. 

2011 йилдан бери “Бунёдкор” таркибида тўп тепиб келаётган футболчи 2015 ва 2017 йилларда гол урмаган. Қолган мавсумларда эса кўпи билан иккитадан тўп киритган. Хусусан 2011 йил 2та, 2012 йил 2та, 2013 йил 2та, 2014 йил 1та ва 2016 йил 2та гол урган. Кўриб турганингиздек, Иброҳимов аввалги йиллари унча кўп гол урмаган. Қизиқ, у қайси жамоаларнинг дарвозасини ишғол қилган бўлиши мумкин? Жавлон олий лигадаги илк голини 2010 йил “Динамо” дарвозасига киритган. Шу мавсум иккинчи голини “Пахтакор”га урганди. 

2018 йилни ҳисобга қўшмайдиган бўлсак, аввалги йиллари у “Шўртан” дарвозасига уч марта, “Қизилқум”га икки бор, “Динамо”, “Нефтчи”, “Гулистон” ва “Қўқон-1912” дарвозаларига биттадан гол урган. Иброҳимов бунгача сира дубл муаллифи бўлмаганди. Аммо омади келиб илк бор шу мавсум “Нефтчи” дарвозасига бир ўйинда иккита тўп киритишга муваффақ бўлди. 

КАМТАРИН ФУТБОЛЧИ
Жавлон Иброҳимов ҳақида гап кетганда унинг маҳорати ва жамоадошлари орасида ўзини тутишига гап-сўз бўлиши мумкин эмас. Табиатан жуда камтарин ҳамда камгап футболчи. Интервьюларда ҳам кўп гапирмайди, имкон қадар саволларга қисқа ва лўнда жавоб беришга ҳаракат қилади. Қолаверса майдондаги ўйини ҳам таҳсинга сазовор. Эътибор берсангиз, Жавлон жуда кам ҳолларда сариқ карточка олади. Тўғри, бу мавсум бироз ошиб кетгандек. Чунки ярим ҳимоячи 8та гол уришдан ташқари олти бор сариқ карточка олишга ҳам улгурди.

У уйда АГМК, “Пахтакор”, “Локомотив” ва “Нефтчи”, сафарда эса “Қизилқум” ва яна “Пахтакор” билан кечган баҳсларда ҳакамлар томонидан огоҳлантирилди. Лекин шуниси аниқки, Жавлон Иброҳимов бунгача олий лигада умуман қизил карточка билан жазоланмаган. Юқорида айтиб ўтганимиздек, “Бунёдкор”нинг 28 ёшли футболчиси бугунги кунда жамоа етакчисига айланиб бўлди. Ҳам майдонда, ҳам майдон ташқарисида ҳаммага ўрнак бўлишга ҳаракат қиляпти. Унинг Суперлигада 8та гол урганини кўриб жамоадошлари ҳам ҳайрон. Чунки клуб ҳужумчилари Филипп Райевац ҳисобида 5та, Шаҳзод Нурматов ҳисобида 3та гол бор. Шунингдек, Хуршид Ғиёсов ҳам 3та гол урган. “Бунёдкор”нинг тўпурари ким деган саволга эса ҳамма ишониб-ишонқирамай Жавлон Иброҳимов дея жавоб бермоқда.

Муаллиф : Xayrulla Xoliqov
Рейтинг: +22   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика