UZ

Сўнгги янгиликлар

22:13Асрор Алиқулов: "Чарчоқ ёки иссиқ ҳаво деган гаплар қуруқ баҳона. Ҳар бир учрашув ҳам ўхшайвермайди"  2 21:57Суперлига. "Қизилқум" сўнгги дақиқаларда гол уриб, "Нефтчи"ни ғалабадан маҳрум қилди  56 21:21ПроЛига. "Олимпик Мобиуз" "Олимпик" дарвозасига жавобсиз 4та гол урди ва пешқадамликни қўлига олди  1 20:55Суперлига. "Навбаҳор" ўз майдонида "Машъал"га жавобсиз 6 та тўп йўллади, Ғуломовда дубль, Жияновда 3 та ассист!  65 20:16Тер Штеген "Барселона"да қолмоқчи  0 19:58Бобир Абдихолиқов "Келажак бунёдкори" медали билан мукофотланди  7 19:35"Милан" "Торино" футболчисини сотиб олади  1 18:51Клопп клублар ўртасидаги ЖЧ форматини жиддий танқид қилди  6 18:32Хаби Алонсо "Ювентус"га қарши ўйин ҳақида: "Уларнинг "Манчестер Сити"га қарши ўйини ҳеч нимани англатмайди"  2 17:45"Милан" 3 футболчини сотиб олмади ва жамоасига қайтариб юборди  0 17:20"Штутгарт" футболчисини 100 млн еврога баҳоламоқда, "Бавария" эса 50 миллионга  0 16:51"Пахтакор" Қаршида сўнгги дақиқаларда иккита гол уриб, мағлубиятдан қутулиб қолган учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  4 16:23"Барселона" Месси, Коутиньо, Куман олдидаги қарзларини ёпди  14 15:52"WhoScored" клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг гуруҳ босқичи рамзий термасини тақдим қилди  18 15:15Факт: "Нефтчи" 17 йилдан буён меҳмонда "Қизилқум"ни юта олмаяпти  3

Жавлон Иброҳимовга соғлик тилаймиз! Янгиликлар

Жавлон Иброҳимовга соғлик тилаймиз!

17-тур доирасидаги “Бунёдкор” – “Қизилқум” учрашуви стартидаёқ “қалдирғочлар” етакчиси Жавлон Иброҳимов жароҳат олиб алмаштирилди.

Тўп учун курашда Иброҳимов ўмров суягини (елка ва қўл суяги туташган жой) синдириб олиб, стадиондан тўғри шифохонага йўл олганди.

Жавлон Иброҳимов тезроқ елка қисмидаги жароҳатидан фориғ бўлиши учун “Бунёдкор” шифокорлари уни мунтазам назорат қилиб туришибди. Айни дамда футболчи уйида даволанмоқда. Келаётган шанба куни Жавлон Иброҳимов ўмров суягини қайта тиклаш учун жарроҳлик столига ётади.

“Бунёдкор” ФК рахбарияти, мураббийлари, футболчилари ва барча ишчи ходимлари Жавлон Иброхимовга соғлик саломатлик тилайди ва “операция” муваффақиятли ўтиб, тезроқ яшил майдонга қайтишини кутиб қолади.


Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика