UZ

Сўнгги янгиликлар

19:12МЮ асосий футболчиси тез орада жамоа машғулотларига қайтади  0 18:44Аббос Файзуллаев жароҳат олди  3 18:10Элдор Шомуродов Азиз Ҳайдаровга етиб олди   3 17:47Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон - Кувайт 2:0 (матнли трансляция)  29 17:35"Манчестер Юнайтед" "Ливерпул"нинг трансфер мақсади учун "катта пул" тўлашга тайёр  0 17:04"Барселона" Бундеслиганинг энг яхши ҳужумчиларидан бирини сотиб олишга тайёр. Нархи ошкор қилинди  3 16:35Малайзиянинг қонунни "айланиб ўтиш" уриниши ўхшамай қолди  1 16:15Чеферин: "УEФА ҳеч қачон атиги 12 та клуб учун мусобақа яратмайди"  0 15:51Кувайт билан охирги учрашувда Ўзбекистон таркибида кимлар бўлган?  4 15:22Ўзбекистон – Кувайт учрашувини кимлар шарҳлаб боради?  20 15:00Ўзбекистон футбол ассоциацияси ва Қозоғистон футбол федерацияси раҳбарлари учрашуви бўлиб ўтди  2 14:40"Андижон", "Нефтчи" ва "Пахтакор"га турли сабабларга кўра жарима солинди — Тартиб-интизом қўмитасининг қарорлари  7 14:16"Барселона" рекорд даражада даромад кўрди  19 13:48"Қайрат" Чемпионлар Лигасидаги иккита мағлубиятдан кейин қанча ишлаб олди?  2 13:21Виктор Карпенко: "Боб Хоутон танаффусда ўзини жуда хотиржам ва ишончли тутганди, иккинчи бўлимда бизни тўхтатиб бўлмасди"  8

Жасур Жалолиддинов: “Мураббийимизнинг кўрсатмасини бажардим ва гол урдим” Янгиликлар

Жасур Жалолиддинов: “Мураббийимизнинг кўрсатмасини бажардим ва гол урдим”

Тошкентда ўтказилган “Бунёдкор” ва “Машъал” (1:0) жамоалари иштирокидаги баҳс қизиқарли ва шиддатларга бой тарзда ўтди.

 Учрашувдаги мезбонларга ғалаба келтирган ягона гол “қалдирғочлар”нинг ёш футболчиси Жасур Жалолиддинов ҳисобига ёзилди. Биз эса ўйиндан сўнг унинг фикрлари билан қизиқдик.

“Асосийси ғалаба қозондик. Лекин, кўп хатолар қилдик. Шу боис рақибимиз хавфли вазиятларни  юзага келтиришни бошлади. Улар жисмонан кучли эканлигини билардик. Бизнинг вазифамиз ўз ўйинимизни тўғри йўлга қўйиб олиш эди. Аммо мураббиймиз ўйинимиздан қониқиш ҳосил қилмади. Голга келсак, мураббийимиз ҳар бир ўйиндан олдин узоқдан кўпроқ зарба йўллашимни таъкидлайди. Бугун ҳам берилган кўрсатмани бажаришга ҳаракат қилдим ва гол урдим. Яна бир нечта гол уришимиз мумкин эди. Демак, тўп киритган вазиятимда мураббийнинг кўрсатмасини бажаришдан бошқа ҳеч нарса қилмадим”, деди Жалолиддинов.

Абдулазиз ИСКАНДАРОВ ёзиб олди.

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика