UZ

Сўнгги янгиликлар

09:10Гана терма жамоаси Жаҳон чемпионатига йўл олди  1 08:40Уругвай билан охирги тўқнашувда таркибимизда кимлар ўйнаган?  2 08:20Юрген Клопп Германия терма жамоаси ва мураббийининг ишига баҳо берди  0 07:55Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон терма жамоаси бугун Уругвай билан ўйнайди  8 07:35Назорат учрашуви. "Бунёдкор" ва ОКМК баҳсида ғолиб аниқланмади  0 02:23Ўзбекистон U-18 Озарбайжон U-18ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 02:18ЖЧ. Нидерландия, Кипр, Хорватия йирик натижага эришди ва бошқа натижалар  0 02:10Ашурматов: "Уругвайда қандай таркиб бўлишини бизга қизиғи йўқ"  2 01:57Шомуродов: "Биринчи навбатда натижа учун ҳаракат қиламиз"  4 00:16Ўзбекистон U20 Қозоғистон U20ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  3 22:55Кафу: "Бразилия ЖЧ-2026ни ютиши мумкин"  3 22:31Пепе Хаби Алонсо ҳақида: "Бу клубнинг талаблари жуда катта"  0 22:13Зидан: "Мен қайтаман"  2 21:47Рустамбек Фомин: "Бу термада ўзгаришлар кўп бўлди. Шу сабабдан бўлса керак, пастроқ темп кузатилди"  1 21:11Азизбек Тўлқинбеков: "Жаҳон чемпионатигача ишлашимиз керак бўлган жиҳатларимиз кўп"   0

Жасур Ҳамроев: «Динамо» Суперлига йўлланмаси учун охиригача курашади» Янгиликлар

Жасур Ҳамроев: «Динамо» Суперлига йўлланмаси учун охиригача курашади»

Про лига 16-тури доирасидаги «Динамо» - «Нефтчи» (2:0) учрашувидан кейин шу куни Самарқанд жамоасини майдонга бошлаб тушган Жасур Ҳамроев ўйин ҳақида тўхталди.

«Муҳим ғалабага эриша олганимиз ва мухлисларимизни қувонтирганимиздан хурсандман. Бугун бутун жамоамиз ўйиндаги ғалаба бизга қай даража муҳимлигини яхши англаганди. Биласиз, ҳозир Суперлига учун тўрт клуб кураш олиб бормоқда ва ҳар бир ўйин жуда оғир ўтмоқда. Йигитлар масъулиятни чуқур англаган ҳолда майдонда борларини беришди ва уч очкога эга чиқишди. Ушбу ғалаба учун ҳар бир футболчидан тортиб клубнинг оддий қоровулигача ҳиссаси бор, деб ўйлайман.

Бугун йигитлар ҳам, биз ҳам ҳеч қандай босимни ҳис қилганимиз йўқ, энг аввало Самарқанд шаъни ва футболи учун майдонда борларини беришди. Мақсад ўзгармайди – Суперлига учун охиригача курашишда давом этамиз. Элитага чиқишимизни мухлислар каби ҳар бир футболчи ҳам хоҳлайди. Йигитларимизда ўйиндан-ўйинга ишонч ортишига ишонаман.

Таркибдаги ўзгаришлар? Жиддий ротация қилдик деб ўйламайман, ҳаммаси ўша ўзимизни таркибдаги футболчилар. Бугун ўзларига кўпроқ ишонишди, омад ҳам биз томонда бўлди. Қолаверса, бугун ҳужум чизиғида майдонга тушган Амиржон Сафаровни алоҳида эътироф этган бўлардим. У ҳужумда бўлгани каби яримҳимояга ҳам катта ёрдам берди, ўйинни ўзига олишга интилди. Умуман олганда, жамоамиз асоси ёшлардан иборат эканлиги учун уларнинг ўйиндан-ўйинга ўзига бўлган ишончи ортади. Йигитларимиз меҳнатлари эвазига пешқадам «Нефтчи»дан устун келишди. Улардан иштиёқ кучли бўлди.

«Шўртан» билан ўйин? Орқага йўл йўқ. Эртадан навбатдаги баҳсга тайёргарлик кўрамиз. Бутун жамоа катта иштиёқ билан меҳнат қилиб, навбатдаги баҳсда ҳам фақат ғалабани кўзлайди», - дейди ўйиндан кейин Жасур Ҳамроев.

Маълумот учун, «Динамо» навбатдаги турда ўз майдонида «Шўртан» клубини қабул қилади. Баҳс 14 ноябрь шанба куни ўтказилади.

Усмон Ибодов ёзиб олди.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика