UZ

Сўнгги янгиликлар

14:31Ўзбекистон ҚФФ президенти туфайли Қозоғистон билан ўйнашдан бош тортди  7 14:05"Пахтакор" – "Динамо" учрашувидаги вазият атрофида мунозара: ЎзФҲМ ва Championat.asia сайтининг ҳакамлик бўйича эксперти қандай фикрда?   4 13:54"Барселона" Рэшфорднинг келажаги борасида бир қарорга келди  3 13:23Салоҳ, Рафинья, Ямаль ва "Бавария" юлдузи: Европанинг мавсум бошидаги энг креатив футболчилари  4 12:55"Пахтакор" пенальтилар сериясига кўра "Динамо"дан устун келиб, финалга чиққан ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 12:28Марко Колакович: "Финал ҳақида ўйлашга ҳали жуда эрта"  1 12:01Эксперт фикри. Камолиддин Мурзоев: "Жамоалар ярим финалга шунчаки келиб қолмаганини исботлай олишди"  4 11:35Абдурауф Бўриев: "Муҳими, ўзимизга керакли натижани қайд этдик"  1 10:50Шаҳбоз Жўрабеков: "Кубокни ютиш бугундан "Бухоро"нинг бош мақсадига айланди, финалда кўришгунча"  8 10:30Марко Станоевич: "Ўйин томонлама ютқазмадик, пенальтилар сериясида омадимиз келмади"  2 10:10Нодирбек Аҳмаджонов: "Бухоро"нинг тарихига ҳисса қўшганимдан бахтиёрман, финалда ҳам гол уришни ният қилганман"  7 09:48"Барселона" жароҳат олган Гавининг ўрнига МЮдан футболчини ижарага олмоқчи  4 09:22"Ливерпуль" Экитикени жазолади  5 09:20Ўзбекистон Кубоги. "Бухоро" – "Сўғдиёна" 3:2  2 08:56Владимир Назаров — Пенальтилар серияси, шпаргалка ва "Бухоро" билан финал ҳақида   3

Жасур Ҳамроев: «Бу йил чиқмасак, кейинги йил Суперлигага чиқиш учун курашамиз» Янгиликлар

Жасур Ҳамроев: «Бу йил чиқмасак, кейинги йил Суперлигага чиқиш учун курашамиз»

Про лига 18-тури доирасидаги «Турон» - «Динамо» (3:0) учрашувидан кейин самарқандликлар катта мураббийи Жасур Ҳамроев матбуот анжуманида иштирок этиб, ўйин борасида ўз фикрларини билдирди.

- Учрашув ҳақидаги фикрларингиз?
- Бу ўйин рақибимиз учун ҳам, биз учун ҳам плей-оффга йўлланма берадиган Про-лигадаги 2-ўрин учун кураш эди. Ўйинни ёмон бошламадик, икки томон ҳам тенгкураш кўрсатаётган эди. Аммо бўлим охирида ҳимоядаги хатомиз туфайли гол ўтказиб юбордик. Натижада рақиб устунликни ўз қўлига олди.

Иккинчи бўлимда вазиятлар яратган бўлсак-да, гол киритиш учун йигитларимизда маҳорат етишмади. Вазиятдан фойдаланилганда эҳтимол ўйин бошқача кечарди.

- «Динамо» аввалги икки турда пешқадам «Нефтчи»ни мағлуб этди, «Шўртан» билан яхши ўйнаб дуранг қайд этди. Бугунги ўйин ва натижа эса аввалги икки баҳсдан катта фарқ қилгани сабаби нимада?

- Мавсум якунида жамоада чарчоқ ва жароҳатлар ўз таъсирини ўтказди. Шу боис ўйинимизда пасайиш кузатилган бўлиши мумкин. Чунки ҳар 3-4 кунда ўйнаяпмиз, қолаверса мавсум якуни сабабли аксарият футболчилар бардош бера олишмайди.

- «Динамо» амалда Суперлигага чиқиш имкониятини йўқотди. Кейинги икки ўйинда жамоани қандай руҳлантирмоқчисиз?

- Мавсум бошидан охиригача мақсадимиз Суперлигага чиқиш эди. Аммо жароҳатлар панд берди, деб ўйлайман. Нима ҳам дердим, бу – футбол. Кейинги икки ўйинда ҳам майдонга тушиб курашамиз. Бу йил чиқмасак, кейинги йил Суперлигага чиқиш учун курашамиз.





Рейтинг: -6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика