UZ

Сўнгги янгиликлар

00:46"Истиқлол" ўртоқлик ўйинида "Ал Ҳуссайн"га ютқазди. Ашурматов ва Машарипов майдонга тушишди  0 00:45"Атлетико" Бразилия клубидан 20 млн евролик трансферни амалга оширишга яқин  0 00:30"Андижон" клуби "Пахтакор"нинг уч нафар футболчисини ўз сафига қўшиб олганини эълон қилди  0 00:212026 йилги Жаҳон чемпионати чипталари қачон сотувга чиқиши маълум  0 23:55"Ньюкасл" Исак учун жуда катта сумма истамоқда. "Ливерпуль"нинг боши қотган  2 23:35"Манчестер Сити" собиқ футболчиси Гвардиоланинг мураббийлар штабига қўшилди  0 23:05Расман: Карлуш Кейруш ЖЧ-2026 саралашининг сўнгги босқичида иштирок этувчи Осиё жамоасини бошқаради  5 22:55"Бавария" Диас бўйича "Ливерпул"га янги таклиф жўнатади  0 22:35"Барса" ўз ярим ҳимоячиси билан шартномани бекор қилмоқчи  0 22:10"Бавария" Эзе учун курашга қўшилди. Ҳужумчини "Арсенал" сотиб олмоқчи эди  0 21:45Диас "Ливерпул"дан норози. Клуб берган янги шартнома шартлари футболчига ёқмаган  1 21:20"Айнтрахт" "Нюкасл"нинг Экитике бўйича берган катта суммали таклифини рад этди  0 21:08Туғилган кундаги машғулот: U-23 терма жамоаси йиғинларни бошлади  0 20:35"Навбаҳор"га ФИФА тақиқи қўйилган. Клуб айни дамда янги футболчиларни рўйхатдан ўтказа олмайди  14 20:05"Манчестер Юнайтед" "Лион" ярим ҳимоячисини сотиб олмоқчи  2

Жасур Абдураимов: "VAR'дан қандай вазиятда фойдаланиш керак, тушунмаяпман..." Янгиликлар

Жасур Абдураимов: "VAR'дан қандай вазиятда фойдаланиш керак, тушунмаяпман..."

“Металлург” – “Сўғдиёна” учрашувидан кейин мезбонлар жамоаси бош мураббийи матбуот анжуманида ўз фикр-мулоҳазалари билдирди.

-  Ўйин яхши бўлди. Менимча ёмон ўйнамадик. Голларнинг ҳар иккаласини стандарт вазиятдан ўтказиб юбордик. Хатоларимизни кўриб олдик, таҳлил қиламиз. Демак, кўпроқ стандарт вазиятлар бўйича ишлашимиз керак экан. Тактик жиҳатдан рақибга ютқазмадик. Бу жиҳатдан ўйин дурангга мос эди. Агар стандартлардан гол ўтказиб юбормаганимизда.

- VAR билан тўхталишлар кўп бўлди...
- VAR бўйича ўзимнинг фикримни айтадиган бўлсам, мен тўғриси тушунмадим. Менимча ҳакамларнинг ўзлари ҳам нима қилишаётганлигини билишмаяпти. Кераксиз жойларда ўйинларда узоқ тўхталишлар бўлаяпти ва футболнинг жозибаси йўқолаяпти. Футболчилар темпни йўқотиб қўйишаяпти.майдон марказида ўйин қоидаси бузилса ҳам ВАРга чопишяпти. Текширишаяпти. Ўйин тўхтаб қолаяпти. Айниқса бугунгидек об ҳавода – ёмғирда футболчиларнинг танаси совуб қолиб, 4-5 дақиқалар кутиб қолишадиган бўлишса, кейин ўйинга яна киришиб кетишнинг ўзи бўлмайди. Яна бир жиҳати дарвозадан 60 метр узоқликдаги вазиятни текширишаяпти-да, гол ураяпмиз – ВАРга мурожаат этишмаяпти. Буни қандай изоҳлаш мумкин. Ўзи қандай вазиятларда ВАРга қараш керак, тушунмайсан киши.истаган вақтларида ўйинни тўхтатишади, ВАРга қарашади, футболчилар эса кутиб ўтиришади. Гол урилганда вазият 50/50 бўлса, марҳамат, боринг, ВАРни кўриб, тўғри тўхтамга келинг. 5-6-7 дақиқа сарфламанг, 2 дақиқада хулосага келса бўлади. Бизда 10 талик камерада сьёмка қилинмаяпти-ку. Тўртта камерадан лавҳаларни айлантиришга ҳам шунча вақт сарфласак. Ҳар сафар тўхталишлардан кейин футболчилар яна ўйинни бошидан бошлашларига тўғри келаяпти.

- Бугун фақат иккита ўзгариш қилдингиз, сабаби нимада?
- Жиззах жамоасида ўзингиз кўрдингиз, қанақа ўйинчиларни алмаштиришди. Ҳар битта ўзгариш ўйинни кучайтиришга қаратилган. Демак, захира ўриндиғи кенг, зарур футболчилари етарли. Бизларда эса заҳирамизда 3-4 та футболчи бор, холос. Уларнинг ҳам аксарияти ёш, энди катта футболга кириб келаётган ўйинчилар. Ҳозирча вазиятимиз мана шунақа. Боридан фойдаланишга мажбурмиз.

- Кейинги ўйиндан нималарни кутаяпсиз.
- “Локомотив” ҳозир ўйинини топиб олди. Тошкентдаги учрашув менимча жуда қизиқарли ва муросасиз ўтади. Ўйинга пухта тайёргарлик кўрамиз, насиб бўлса охиригача курашамиз.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика