UZ

Сўнгги янгиликлар

13:45Роналду паделга 5 миллион евро сармоя киритди  0 13:18"Қайрат"нинг 18 ёшли посбони Касильясни ортда қолдирди  0 12:50Моуринью "Бенфика" қароргоҳига қора Ferrari'да келди  2 12:22Симон Миньоле Чемпионлар Лигаси тарихига кирди  1 11:53Мессининг "Интер Майами"даги келажаги маълум  0 11:25Футзал бўйича Осиё Кубоги-2026 саралаш мусобақаси олдидан митинг бўлиб ўтди  0 10:52Мбаппе "Олтин тўп" топшириш маросимига бориши ҳақидаги саволга жавоб берди  9 10:28МЮ қишда Португалия термаси аъзосини сотиб олмоқчи  3 10:00Сергей Чигодаев: "Биринчи бўлимда футболчиларимиз бироз ҳаяжонланишди"  5 09:33Гвардиола кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?  7 09:13"Ливерпуль" 19 ёшли футболчисини 25 миллионга сотди  4 09:02EЧЛ. Ҳафта футболчисига кимлар номзод?  10 08:30Суперлига. Бугун 2 та учрашув бўлиб ўтади  8 08:03Февзи Давлетов: "Вазиятлардан фойдалана олмаслик муаммомиз бўлиб қолмоқда"  1 07:46Отабек Нарзуллаев: "Ютишимиз ёки ютқазишимиз ҳам мумкин эди"  0

Жасур Абдураимов: "Биринчи таймда "Андижон"га ютқаздик, Лобановга раҳмат айтаман" Янгиликлар

Жасур Абдураимов: "Биринчи таймда "Андижон"га ютқаздик, Лобановга раҳмат айтаман"

"Металлург" - "Андижон" (2:0) учрашувидан кейин мезбонлар бош мураббийи Жасур Абдураимов ўз фикрларини билдирди.

"Тўғрисини айтаман, биринчи тайм ўйин бўйича "Андижон"га ютқаздик. Майдон марказини бой бердик. Рақибда 2та юз фоизли вазият бўлди, Лобановга раҳмат айтаман, бизни қутқарди. Иккинчи таймда эса ўз кучимизни кўрсатдик", - деб гап бошлади Абдураимов.  

- Макеев ва Нарзуллаев каби футболчилар майдонга тушишмади. Бунинг сабаби нимада?
- Макеевга келсак олдинги матбуот анжуманида ҳам айтганман, легионер бўлса маҳаллий футболчилардан бир бош устун бўлиши керак деб. Агар савияси тенг бўлса мен ўзбекистонлик футболчиларга имконият бераман. Нарзуллаев эса ҳозирча ҳаракат қилмоқда, мени ўйлашимча Ғофурбеков ундан кўра кўпроқ креативроқ ўйин кўрсатмода. Шу боис бугун Ғофурбековни майдонга туширдим.

- U-21 жамоасидан асосий жамоага қайси футболчиларни олган бўлардингиз?
- Ҳозирча бу жамоадан 4-5 нафар футболчи биз билан машғулот ўтказишмоқда. Аммо улар ҳозирча бундай ҳужумкор ўйинга тайёр эмас, уларда жисмоний ҳолат эмас фикрлаш бўйича тайёр эмас. Агар ёш футболчи ўйинга тайёр бўлса майдонга тушираман, агар 37 ёшли футболчи тайёр бўлса 37 ёшни тушираман. Менга футболчилар керак. Замонавий футболда биринчи ўринда "калла" бўлиши керак.

- Одилбек Абдумажидовнинг ўйини ҳақида нима дея оласиз?
- У ҳозир 20 ёшда. Ақлли футболчи, тўғри бугун қизил карточка олди. Аммо ўз ёши учун яхши ҳаракат қилди дея оламан. Ўйлашимча 2-3 йилдан кейин терма жамоада ўйнайди. Фақат ҳаракат қилишдан тўхтамаслиги, меҳнатдан қочмаслиги шарт.

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика