Жасур Абдураимов: "Австралияни ҳурмат қиламиз"

Narzulla Saydullayev
17 окт 2016, 17:12
Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси бош мураббийи Жасур Абдураимов Австралияга қарши ўйиндан олдин ўз фикрларини билдирди.
"Биз рақибларимизни ҳурмат қиламиз ва Австралияга қарши ўйинда бор кучимиз билан ўйнаймиз. Мақсадимиз энг яхши футбол кўрсатиб ва қадамма-қадам юқорига интилиш.

Гуруҳимиз мусобақанинг энг кучлиларидан бири, унда жуда қизиқарли ўйинлар бўлиб ўтади. Ҳар бир жамоада камида икки хил тактика бор, мураббийлар рақибга қараб тактика танлашади", - дейди Жасур Абдураимов ОФК расмий сайтига. 

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ва Австралия ўртасидаги ўйин 18 октябрь куни Тошкент вақти билан соат 21:30да бошланади.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia