

Жамоамиз аъзолари билан машғулотларда астойдил меҳнат қилмоқдамиз. Насиб этса 12 октябрь, жума куни "Ғиждувон" жамоаси билан учрашувда ғалаба қозониб, мухлисларимизга узоқ кутилган ғалабани туҳфа этмоқчимиз.
Айни дамда турнир жадвалида 5-ўринга тушиб кетдик. Кетма-кет учрашувларда мағлубиятга учраганимиз туфайли мухлислар биздан бир оз ранжиб қолишган. Футболда ғалаба ва мағлубият ёнма-ён юради. Қолган учрашувларга янада жиддий ёндашиб, ғалабаларни қўлга киритамиз деган умиддаман.
Бекзод Толибов ёзиб олди.




