

25 ёшли ҳимоячи Иброҳим Йўлдошев 30 июнь куни "Насаф"га қарши ўйиннинг 77-дақиқасида жароҳат туфайли алмаштирилган эди. Футболчи яқинда Туркияда жарроҳлик столига ётди. Шундай қилиб, Йўлдошев бу йил бошқа майдонга туша олмайди.
Маълумот учун, Иброҳим Йўлдошев 2024 йил Суперлигада 9 та ўйинда майдонга тушди.




