Жароҳат олган Дембеле "Барселона" умумий гуруҳида шуғулланди

Aslanov Jasurbek
4 апр 2019
"Барселона" ҳужумчиси Усмон Дембеле жароҳатини даволашни давом эттирмоқда.

21 ёшли хавбек бугун, 4 апрель куни ўтказилган машғулотда умумий гуруҳда машғулот ўтказди. Шунга қарамай футболчи машғулотни индивидуал программа бўйича якунланди.

Каталония клуби бош мураббийи Эрнесто Вальверде Дембелени "Атлетико"га қарши баҳсда майдонга туширмайди. Мутахассис франциялик "Манчестер Юнайтед"га қарши Чемпионлар лигаси 1/4 финал баҳсига тўлиқ тайёр бўлишини хоҳламоқда.

Эслатиб ўтамиз, Дембеле "Лион"га қарши Чемпионлар лигасининг 1/8 финал жавоб ўйинида (5:1) жароҳат олган эди.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Marca