Жанубий Корея халқи ўз миллий жамоасига ишонч билдирмоқда
04 сен 2017 11:14
Янгиликлар
Жанубий Корея халқи ўз миллий жамоасига ишонч билдирмоқда
Эртага, 5 сентябрь куни "Бунёдкор" стадионида Ўзбекистон ҳамда Жанубий Корея ўртасида ЖЧ-2018 учинчи саралаш босқичининг сўнгги учрашуви бўлиб ўтади.
Бу учрашувдан олдин Эрон билан дурангдан сўнг бироз ранжиган жанубий кореяликларнинг Тошкентда бўлиб ўтадиган баҳс ҳақидаги фикри билан қизиқдик.
"Yonhapnews" нашри берган маълумотларга кўра, Realmeter Жанубий Кореянинг жаҳон чемпионатига чиқиши борасида сўровнома ўтказган ва унда 501 киши иштирок этди. Қатнашчиларнинг 66,2% Жанубий Корея терма жамоаси тўққизинчи маротаба жаҳон чемпионатида иштирок этишига ишонишларини билдиришди.
Сўровномада иштирок этганлар орасида кўпроқ эркаклар позитив фикрда эканлиги аниқланди. Уларнинг 69% ўз севимлиларига ишонишади. Аёлларда эса бу кўрсаткич 63,4%ни ташкил қилди.
Фикрлар